Дунё янгиликлари

Шотландиялик дин пешволари қашшоқликка қарши курашмоқда

Шотландиядаги турли динларнинг раҳбарлари сиёсатчиларни қашшоқликка қарши кураш учун чора кўришга ундаш учун бирлашди. Шотландия Мусулмонлар кенгаши, католик черкови, сикх қавми ва бошқа динларнинг вакиллари имзолаган қўшма баёнот қашшоқликка қарши ҳафталикнинг бошида эълон қилинди. "Шотландияда ҳозир жуда кўп одамлар, жумладан, ҳар тўрт боладан бири қашшоқликнинг доимий босими остида яшамоқда", - дейилади баёнотда.

"Жамоаларни қўллаб-қувватлаш, қашшоқлик исканжасида яшовчи ва уларнинг овозларига кўпинча эътибор берилмайдиган одамларни ҳимоя қилиш ва глобал исишнинг энг ёмон оқибатларини юмшатиш учун ҳаракат қилиш керак".

Қашшоқликка қарши курашиш учун тўғридан-тўғри ҳаракат қилишга чақирган диний раҳбарлар, шунингдек, глобал исиш ва иқлим ўзгаришига мурожаат қилиш ҳам муҳтожларга ёрдам беришнинг асосий қисми ҳисобланади ва иккала инқироз ҳам "бир-бирига боғлиқ". "Биз, шунингдек, бу инқирозлар ўзаро боғлиқ эканлиги, айниқса, қашшоқлик исканжасида қолган одамлар иқлим ўзгаришининг энг катта таъсирини бошларидан ўтказаётганлигини тан оламиз", - дейилади баёнотида.

"Биз дуч келаётган муаммолар қаршисида Шотландиянинг диний гуруҳлари Шотландиянинг қашшоқлик чангалидан озод бўлишига ва иқлим инқирозига зудлик билан жавоб беришига умид боғламоқда".

"Бу шошилинчлилик раҳм-шафқат ҳисси билан бирга бўлиши керак".

Баёнот Шотландия мусулмон Кенгашидан Умар Афзал; Шотландия черкови, Бош Ассамблея модератори Лорд Жим Уоллес, Шотландия католик епископлар конференцияси номидан Адолат ва тинчлик бўйича Шотландия комиссияси Президенти, епископ Уильям Нолан ва Шотландия дўстлари диний жамияти (квакерлар) Умумий йиғилиши котиби Элизабет Аллен томонидан имзоланган.

Islam.ru хабарига кўра, 4 октябрдан 10 октябргача бўлиб ўтган қашшоқликка қарши ҳафталик "қашшоқлик – бу биз ҳал қилишимиз мумкин бўлган муаммо эканлигини таъкидлашга чақирилган".

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

956 марта ўқилди

Янгиликлар

Top