Дунё янгиликлари

Мисрда зўравонлик ва экстремизмга қарши янги қарор лойиҳаси

Қоҳира шаҳри. 

“Ал-Азҳар” шайхи, Фазилатли Имом, Доктор Аҳмад Тоййиб Ислом ниқоби остидаги зўравонлик ва нафратга қарши курашиш учун қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича махсус қўмита ташкил этишга оид қарор жорий қилди.  

“Ал-Азҳар” университетининг қонуний масалалар бўйича маслаҳатчиси, мазкур қўмита раҳбарлигига таклиф этилган масъул ходим Муҳаммад Абдуссаломнинг айтишича, “Ал-Азҳар” шайхи томонидан илгари сурилган ушбу масала тажрибали мутахассислар ва мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилиши учун бир қатор йиғилишлар ўтказилади.

“Ал-Азҳар шайхи” келгуси яқин кунлар ичида уламолар ҳайъати эътиборига, ундан сўнг депутатлар кенгашига тақдим этилиши учун, яқин кунларда Ислом ниқоби остидаги зўравонлик ва нафратга қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашга доир ишларнинг янада жадал суратда олиб борилишини  таъкидлаб ўтди.    
Муҳаммад Абдуссалом сўзида таклиф этилган қонун лойиҳасини тайёрлашдан эзгуликка тарғиб қилувчи динлар номидан амалга ошириладиган экстремизм ҳаракатларига ва зўравонликка барҳам бериш мақсад қилинганини айтиб ўтди.
Маълум қилинишича, ушбу қарор “Ал-Азҳар” университети раҳбариятининг саъйи ҳаракатлари доирасида бўлиб, ундан зўравонлик, экстремизм ҳамда динлараро бағрикенгликка қарши қаратилган бузғунчи фикрларга қарши курашиш, кишилар ўртасида биродарлик ва бағрикенглик маданиятини тарқатиш йўлида турли воситаларни амалга ошириш ҳамда  бир ватан ўғлонлари ўртасида барча нафрат ва гиналарнинг олдини олиш кўзда тутилган.                                

Халқаро алоқалар бўлими ходими

Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.

5317 марта ўқилди

Янгиликлар

Top