Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Мадина шаҳридаги бўлинмаси директори билан учрашув ўтказилди

Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги томонидан Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг Мадина шаҳридаги бўлинмаси бош директори Маҳмуд ан-Нўъмон билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Саудия Арабистони томони замонавий Ўзбекистон ҳаётининг турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Самарқандда Имом Бухорий илмий-тадқиқотлар маркази, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ва Халқаро Ислом академияси барпо этилгани билан таништирилди.

Маҳмуд ан-Нўъмон “Ўзбекистон - кўпгина мутафаккир олимлар, хусусан ҳадис илмининг ривожига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий ва Имом Термизийлар юрти эканлигини” таъкидлар экан, уларнинг улкан ва беназир асарларини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.

У ҳозирги кунларда Мадина Ислом университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни битирганларидан сўнг ўз она юртларига қайтишиб, Имом Бухорий тадқиқотлар маркази ва Ҳадис илми мактабларида ишлашлари ҳамда илмий ишлар ёзиш орқали ўз билимларини янада бойитишлари учун кенг имкониятлар яратилганини таъкидлади.

Суҳбатдош Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ва валиаҳд Муҳаммад бин Салмон кўрсатмаси билан хорижий давлатларнинг мамлакатдаги дипломатия ваколатхоналарининг самарали фаолияти учун барча имкониятлар яратилишига кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1082 марта ўқилди

Янгиликлар

Top