Дунё янгиликлари

    “Жаҳон ҳалол саммити – 2023” Истанбулда ўтказилади

Жаҳон ҳалол саммити 2023 йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Истанбул кўргазма марказида (ИФМ) бўлиб ўтади.

“IQNA” сайтининг “Islam today” га таяниб хабар беришича, мазкур саммитнинг Discover Events” компанияси томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ваколатли муассасаси Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрологияси институти (СМИИC) билан ҳамкорликда ўтказилиши режа қилинган.

  Бутунжаҳон ҳалол саммити ташриф буюрувчиларни ҳалол саноати соҳасидаги сўнгги ишланма ва янгиликлар билан таништирувчи дунёдаги энг йирик тадбир бўлиб, халқаро олимлар ва дунёнинг турли бурчакларидан келган фиқҳ мутахассислари иштирокида ўтказилади.

 Бу йилги саммит “Глобал ҳалол иқтисодиётга кириш эшиги: потенциални очиш” мавзусига бағишланган. Саммит ҳалол саноатнинг турли соҳаларида иштирокчи, тадқиқотчи ва экспертлар ўртасида билим ва малака алмашиш ва ҳамкорлик қилиш учун қулай муҳит яратишга қаратилган.

                Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

787 марта ўқилди

Янгиликлар

Top