Дунё янгиликлари

Сунъий интеллект Макка ва Мадина қадамжоларида фаол қўлланади

Зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида Саудия Арабистонидаги Иккита муқаддас масжидда сунъий интеллект технологиялари фаол қўлланилмоқда.

Макканинг Ал-Ҳарам масжиди ичида ва ташқарисида сунъий интеллектга эга жами 52 та экран қурилмаси қўлланилади, дея хабар беради IslamNews Khaleej Times газетасига таяниб.

AI роботлаштирилган қурилмалари Ал-Ҳарам масжиди ҳудуди бўйлаб туну кун ҳаракатланиб, зиёратчиларга ахборот ёрдамини тақдим этади. Қурилмалардан олинган маълумотлар зиёратчилар томонидан ишлатиладиган барча асосий тилларга таржима қилинади.

Роботлар, шунингдек, муқаддас жойлар меҳмонларига рисола ва Қуръони карим нусхаларини олиб келишади ва уни зиёратчиларнинг мобиль телефонига узатган ҳолда улар билан фойдали контентни баҳам кўради. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

927 марта ўқилди

Янгиликлар

Top