Дунё янгиликлари

Қуръони карим ҳақида ҳужжатли фильм олинади

Татаристон Муфтияти идораси ташаббуси билан яқин кунларда  Аллоҳнинг каломи - Қуръони карим ҳақида ҳужжатли фильм олиш режалаштирилмоқда.

Идоранинг мутасадди вакили Ниёз Собиров билан киностудия раҳбари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда тасвирга тушириш жараёни ҳақида суҳбат олиб борилган. Муфтият матбуот котибияти берган хабарга кўра, мазкур тасвирга олиниши режалаштирилаётган ҳужжатли фильм Қуръони каримнинг инсоният ҳаётида тутадиган ўрни, аҳамияти ва нозил бўлиши ҳақида сўзлаб беради. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россия кинозалларида эронлик режиссёр Мажид Мажидининг “Муҳаммад – Яратганнинг элчиси” номли фильм оммага тақдим қилинган ва бир қанча танқидларга учраган эди. 

 Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси

Алишер САТТОРОВ

тайёрлади.

8486 марта ўқилди

Янгиликлар

Top