Дунё янгиликлари

Майк Тайсон Исломдаги ҳаёти ҳақида гапирди

 Машҳур спортчи Майк Тайсон узоқ вақтдан бери боғлиқ бўлган бокс олами ва оммавий жанжаллардан узоқда бўлган ҳолда ўзининг шахсий ўзгариши тафсилотлари билан ўртоқлашди.

  PBD подкастида томошабинларнинг саволларига жавоб берар экан, Тайсон ўзининг диний-маънавий қараши уни қандай ўзгартиргани билан ўртоқлашди. Рингда ўзининг портловчи кучи ва тажовузкорлиги билан машҳур бўлган собиқ оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони энди таниб бўлмас даражада у ибодат ва тўғриликка қаратилган ҳаёти ҳақида камтарлик билан гапиради, - деб ёзади “IslamNews”  Марcа нашрига таяниб.

  “Мен ҳаётда ўзингдан буюкроқ нарсага сиғинишинг кераклигини билиб олдим”, деди у. “Мен фақат ўз-ўзига сиғинишни билардим, чунки менга доим ўзимга ишонишимни айтишарди, лекин мен билан Aллоҳ ўртасидаги алоқа бор. Бу мен кимман тушунчасига таяниб фикр юритишимдир”.

 “Шундай қилиб, ҳаётда мен буюк одам эмас, балки яхши инсон бўлишни хоҳлардим. Ва бу менинг тушунчамга айланди, тўғри маънода ишлатилса, яхшилик буюкликдан анча устундир”.

Тайсоннинг Исломга йўли қамоқ жазосини ўтаётганда ҳаётидаги нотинч даврда бошланган. Христиан оиласида тарбияланган боксчи исломни қабул қилганидан кейин жиддий ўзгаришларни бошидан кечирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

268 марта ўқилди

Янгиликлар

Top