Лондон университетининг Шарқ ва Африка факультети ташаббуси билан Лондон шаҳрида исломий обидаларни асрашга оид 4-халқаро йиллик анжуман ташкиллаштирилади. Анжуман 3 февраль куни Лондон университетининг Тарихий обидалар институти маъмурий биносида ўтказилиб, унда Ислом оламидаги тарихий обидалар бўйича янги тадқиқотлар олиб бориш муҳокама қилинади. Кун тартибига қўйилган қуйидаги мавзулар ўрганиб чиқилади:
- Ўрта асрлар ижтимоий ҳаётида Исломнинг таъсири;
- Исломнинг илк асрида Басрадаги тарихий қадамжолар;
- Бухоро тамаддуни тарихи;
- Малдив ороллари давлатида исломий обидалар;
- Самроо шаҳридаги шиша деворлар;
- Қоҳирада мамлуклар асрига оид қадамжоларнинг тарихи.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими
ЎМИ Матбуот хизмати