Дунё янгиликлари

Габала шаҳри ислом дунёси туризмининг пойтахтига айланади

Озарбойжоннинг Габала шаҳри 2020 йилда ислом дунёси туризмининг пойтахтига айланади. Бу ҳақда Trend.az нашри хабар берди. 

Озарбойжон маданият ва туризм вазирлигининг хабар беришича, ушбу қарор Бангладешнинг пойтахти Даққада бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар туризм вазирларининг Х анжумани якунларига кўра қабул қилинди.

Шунингдек, туризм вазирларининг кейинги – ХI анжумани 2020 йилда Габалада ўтишига келишиб олинди.

Анжуман якунларига кўра, Озарбойжон ИҲТнинг туризм бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси аъзоси этиб сайланди.

Маълумот учун, Габала Озарбойжон пойтахти Бокудан 225 км шимолда жойлашган ва мамлакатнинг энг оммавий сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади.

ЎМИ Матбуот хизмати

3307 марта ўқилди

Янгиликлар

Top