Дунё янгиликлари

ЖАР ҳалол туризмдан 220 миллиард доллар даромад қилмоқчи

Кейп Таун Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)нинг мусулмонлар энг кўп яшайдиган шаҳри ҳисобланади. Мамлакат туризм саноати бу имкониятдан самарали фойдаланишни мақсад қилган.

“Cape Town tourism" ширкати раҳбари Анвар Думи "Trtworld" мухбири билан суҳбатда, Кейп Таун шаҳри ҳеч қачон “ҳалол” деб таснифланмаганини айтиб ўтган. Бу ҳақда "Trt" нашрига таяниб "info.islom.uz" хабар берди.

“Шаҳаримизга доим европача ёҳуд ғарбликлар борадиган шаҳар сифатида қараб келинган. 300 йиллик тарихимизга назар солсангиз, Исломий маданият бугунги кунда қад ростлаб турган шаҳримиз пойдеворининг бир қисми бўлиб хизмат қилганини кўрасиз”, - дейди Анвар Думиний.

2017 йил Кейп Таун шаҳрига қарийиб 10 миллион сайёҳ келган. Улар асосан Table Mountain тоғини, охири кўринмайдиган қумли денгиз соҳилларини, яқин атрофдаги мусаллас тайёрлайдиган фермерлар узумзорларини ва шаҳардаги тарихий ёдгорликларни бориб кўришган.

2017 йилда туризмдан олинган даромад мамлакат ялпи маҳсулоти (ЯИМ)нинг 9 фоизини ташкил қилиб 35 миллиард АҚШ долларига етган. Туризм ташкилоти расмий маълумотига кўра, 2017 йилда Яқин Шарқ давлатларидан 100 мингдан ортиқ, Туркиядан 14 минг нафар сайёҳ ЖАРга келган.

ЖАР ҳукумати мусулмон давлатлари фуқароларини ҳам ўзининг ҳалол туризм соҳасига жалб этиб, фақат Кейп Тауннинг ўзидан йилига 220 миллиард АҚШ доллар миқдорида даромад олишни мўлжаллаган.

ЎМИ Матбуот хизмати

2729 марта ўқилди

Янгиликлар

Top