Дунё янгиликлари

Мисрлик футболчига Маккадан ер совға қилинади

Саудия Арабистонининг Макка муниципиаллиги вице-президенти Фаҳд ар-Рукий Миср терма жамоаси ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга Англия премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилгани муносабати билан, унга совға сифатида Макка шаҳридан ер совға қилишини эълон қилди. Бу ҳақда маҳаллий «Сабқ» нашрига таяниб "kun.uz" хабар тарқатди.

Вице-президентнинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу тортиқни Салоҳга қандай етказиб бериш шартлари ўрганилмоқда. Агар мамлакат ҳудудида Салоҳнинг ерга эгалик ҳуқуқи бўлса, унга Ҳарам ташқарисидан махсус ер ажратилади. Яна бир вариант сифатида ўша ҳудудда Саллоҳ номига масжид барпо қилиш кўрсатилмоқда.

Шунингдек Рукийнинг қўшимча қилишича, учинчи вариант сифатида ўша ерни сотиб, агар Салоҳни олишни истаса унга бу пулни тақдим этишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ ўтган куни Англия профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан премьер-лиганинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилганди. Айни вақтда унинг ҳисобида премьер-лига ўйинларида киритилган 31та гол бор. Яна битта гол, унинг тўпурарлар учун рекордни янгилашини таъминлайди.

ЎМИ Матбуот хизмати

2777 марта ўқилди

Янгиликлар

Top