muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Понедельник, 21 Август 2023 00:00

Меҳмонни икром қилиш

«Шундай қилиб, Биз Юсуфни у ерга (улуғ мартаба ва иззат билан) жойлаштирдик; у ерда хоҳлаган жойида маскан тутиб яшар эди. Биз раҳматимизни Ўзимиз хоҳлаган кишига етказурмиз, муҳсинларнинг – гўзал иш-ҳаракат қилгувчиларнинг мукофотини зое қилмасмиз».
Айтилдики: «Юсуф алайҳиссаломнинг гўзал иш – ҳаракатларидан бири, у зот ҳеч қачон ёлғиз таом емас эдилар, шунинг учун Аллоҳ таоло у зотни Муҳсин деб номлади».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қайси бир мўминнинг хонадонига меҳмон келса, мезбон меҳмонга кулиб боқса, унинг кўзларига дўзах ўти ҳаром қилинади».
Иброҳим алайҳиссалом кундузи таом емоқчи бўлсалар, бир ёки икки мил юриб бўлса ҳам, бирга овқатланиш учун бир меҳмон ахтарар эдилар.
Кимки меҳмонни икром қилмаса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларидан эмас ва Иброҳим алайҳиссалом миллатидан ҳам эмас. Кимки Аллоҳ таоло ризоси учун меҳмонга таом берса, онасидан янги туғилгандек гуноҳлардан пок бўлади.
Муъоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳу дедилар: «Уйимга меҳмон келди, уйда тоза сув ва қаттиқ нондан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Меҳмонга боримни қўйдим, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан меҳмоннинг фазилати ҳақида сўрадим». Шунда ул зот менга дедиларки: «Етти қават осмон фаришталари йиғилсалар ҳам, бунинг тавсифини келтира олмайдилар. Ким Аллоҳнинг севикли бандаларидан бўлишни хоҳласа, меҳмони билан бирга таом есин».
Бир киши: «Бунинг (меҳмонни икром қилишнинг) савоби нима, ё Расулуллоҳ?» деб сўради. «Бунинг савоби бир йил нафл рўза тутган, Байтуллоҳни ҳаж ва умра қилган, Аллоҳ йўлида душман билан жанг қилган кишининг савобичадир».
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳуга айтилди: «Бу дунёда сиз севган нарса нима?» «Меҳмонга таом бериш, душманга қилич уриш, ёз кунларида рўза тутиш», деди.

Аҳмад ҒАЗЗОЛИЙнинг
“Баҳрул маҳабба” асаридан.

Понедельник, 21 Август 2023 00:00

"Ҳаж-2023" таасуротлари

Понедельник, 21 Август 2023 00:00

Умар розияллоҳу анҳунинг хавфлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг азобидан юқори даражада хавф қилиб турадиган инсон эдилар. У киши ўзларининг фазллари ва қилган амалларига ҳеч қачон суяниб қолмас эдилар. Доимо Аллоҳ таолонинг раҳм қилишини тилаб турар эдилар.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Агар бир нидо қилувчи осмондан нидо қилиб:

«Эй одамлар! Албатта, бир кишидан бошқа барчангиз жаннатга кирувчиларсиз!» деса, мен ўша одам эмасмиканман, деб қўрқаман.

Агар бир нидо қилувчи нидо қилиб:

«Эй одамлар! Албатта, бир кишидан бошқа барчангиз дўзахга кирувчиларсиз!» деса, мен ўша одам бўлсам, деб умид қиламан».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умар розияллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу билан учрашиб қолди ва:

«Эй Абу Мусо! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлган амалларинг холис қолиб, бошқа амалларингдан учма-уч чиқсанг. Яхшиси ёмони билан, ёмони яхшиси билан учма-уч бўлса-ю, сенинг фойдангга ҳам, зарарингга ҳам бўлмаса. (Шу) сени хурсанд қиладими?» деди.

Абу Мусо:

«Йўқ! Эй мўминларнинг амири, Аллоҳга қасамки, Мен Басрага келганимда ботил кенг тарқалган экан. Мен уларга Қуръонни ва Суннатни ўргатдим. Улар ила Аллоҳнинг йўлида ғазот қилдим. Мен ўшалар ила У Зотнинг фазлини умид қиламан», деди.

Умар розияллоҳу анҳу:

«Лекин мен ўз амалимдан яхшиси ёмони билан, ёмони яхшиси билан учма-уч бўлиб, менинг фойдамга ҳам, зараримга ҳам бўлмасдан учма-уч чиқишини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлган амалимнинг ўзимга холис бўлишини хуш кўраман», деди».

Ибн Асокир ривоят қилган.

Ҳофиз Абу Бакр Абу Дунё ривоят қиладиларки, бир куни кечаси ҳазрати Умари Одил ўз одатларига кўра Мадинаи Мунаввара кўчаларини айланиб юрган эканлар. Мусулмонлардан бирларининг ҳовлиси ёнидан ўтиб кетаётиб, ҳовли эгасининг намоз ўқиётганини эшитибдилар. Тўхтаб, қироатга қулоқ солибдилар. Уй эгаси «Ват-Тур»ни ўқиб,

 «Албатта, Роббингнинг азоби рўй беражак. Уни қайтарувчи йўқдир»га етганда, ҳазрати Умар: «Каъбанинг Робби ила қасамки, бу ҳақ қасамдир», дебдилар ва эшакларидан тушиб, деворга суяниб қолибдилар. Бир муддат шу ҳолатда туриб, сўнг уйларига қайтибдилар.

Шундан кейин у киши бир ой касал бўлиб ётган эканлар. Йўқлаб келганлар у кишининг нима билан оғриётганларини билмас эканлар. Қуръон пок ва таъсирчан қалбларга ана шундай таъсир кўрсатган.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

ислом.уз

 

 

 

 

 

 

Пятница, 18 Август 2023 00:00

Ҳижрат: эгри ва тўғри талқин

Лицензияланган сартарошхонада сочингизни олиш орқали ОИВ, Гепатит C ва B каби жиддий касалликлардан сақланинг.

Йиллик Умра ибодати яқинлашар экан, Саудия Арабистони ҳукумати барча зиёратчиларни касалликнинг эҳтимолий тарқалишининг олдини олиш мақсадида лицензияга эга сартарошларда соч-соқолларини олишга чақирмоқда.

Макка ва Мадина шаҳарларининг гавжум кўчаларида фаолият юритувчи лицензиясиз сартарошлар санитария қоидаларига амал қилмаслиги хавотирга сабаб бўлмоқда. Нопок устаралардан фойдаланган ҳолда, улар ОИВ, Гепатит C ва B каби жиддий касалликларни юқтириш хавфини туғдиради.

Лицензияга эга сартарошлар эса қонун бўйича бир марталик устаралардан фойдаланиши ва мунтазам тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Бундан ташқари, уларнинг соқол олиш маҳорати, илғор кўникмалари иш жараёни давомида бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатлар эҳтимолини камайтиради.

Саудия Арабистони Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги зиёратчиларни лицензиясиз сартарошларда соч-соқол олдириши ҳақида огоҳлантириб, бу соғлиқ учун жиддий таъсир кўрсатадиган «хавфли» амалиёт деб таърифлади. Вазирлик фаол саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида Макка ва Мадинадаги лицензияга эга сартарошхоналарда бепул сочингизни олиш ташаббуси билан чиқди.

Баъзи зиёратчиларда бюджет нуқтаи назаридан имконият чекланган бўлса-да, мутахассислар хавфсизлик ҳолатини биринчи ўринга қўйишни маслаҳат беришади. 

Ушбу кўрсатмаларга амал қилган зиёратчилар ўз саломатликларини асрашлари ва Умра ибодатини хавфсиз бажаришлари мумкин.
Умра вақтида соч-соқол олмоқчи бўлган зиёратчилар учун маслаҳатлар:
Лицензияланган сартарошлар хизматидан фойдаланинг;
Сартарошнинг устарасини текширинг, унинг янги ва бир марталик фойдаланиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилинг;
Сартарошнинг иш жойининг тозалигига аҳамият беринг;
Зиёрат давомида лицензиясиз сартарошлар ҳақида Саудия ҳукуматига хабар беринг;
Ушбу тавсияларга амал қилган ҳолда, зиёратчилар Умра ибодатини уйғун ва хавфсиз бажаришар экан, ўз фаровонлигини сақлашда фаол роль ўйнаши мумкин.

Янгиликлар

Top