muslim.uz
Динда саволим бор: Она ёки отанинг қарғиши ўтади (уради), деган гаплар тўғрими?
– Она ёки ота қарғиши ўтади (уради), деган гаплар бор. Динимизда бу ҳақда нима дейилган?
– Ота-онанинг дилини оғритмаслик, уларга оқ бўлмаслик, уларнинг қарғишини олмаслик керак. Акс ҳолда фарзанднинг дунё ва охирати куйиб кетади. Шунинг учун доим уларнинг дилларини шод қилишга, хизматларида камарбаста бўлишга, дуоларини олишга ҳаракат қилиш шартдир. Борди-ю, улардан бирини ранжитган бўлса, тезда уларни хушнуд қилиши, розилигини олиши шарт. Вафот топган бўлишса, ҳақларида тўхтовсиз савоб ишларни қилиб бориши лозим.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Шотландиялик дин пешволари қашшоқликка қарши курашмоқда
Шотландиядаги турли динларнинг раҳбарлари сиёсатчиларни қашшоқликка қарши кураш учун чора кўришга ундаш учун бирлашди. Шотландия Мусулмонлар кенгаши, католик черкови, сикх қавми ва бошқа динларнинг вакиллари имзолаган қўшма баёнот қашшоқликка қарши ҳафталикнинг бошида эълон қилинди. "Шотландияда ҳозир жуда кўп одамлар, жумладан, ҳар тўрт боладан бири қашшоқликнинг доимий босими остида яшамоқда", - дейилади баёнотда.
"Жамоаларни қўллаб-қувватлаш, қашшоқлик исканжасида яшовчи ва уларнинг овозларига кўпинча эътибор берилмайдиган одамларни ҳимоя қилиш ва глобал исишнинг энг ёмон оқибатларини юмшатиш учун ҳаракат қилиш керак".
Қашшоқликка қарши курашиш учун тўғридан-тўғри ҳаракат қилишга чақирган диний раҳбарлар, шунингдек, глобал исиш ва иқлим ўзгаришига мурожаат қилиш ҳам муҳтожларга ёрдам беришнинг асосий қисми ҳисобланади ва иккала инқироз ҳам "бир-бирига боғлиқ". "Биз, шунингдек, бу инқирозлар ўзаро боғлиқ эканлиги, айниқса, қашшоқлик исканжасида қолган одамлар иқлим ўзгаришининг энг катта таъсирини бошларидан ўтказаётганлигини тан оламиз", - дейилади баёнотида.
"Биз дуч келаётган муаммолар қаршисида Шотландиянинг диний гуруҳлари Шотландиянинг қашшоқлик чангалидан озод бўлишига ва иқлим инқирозига зудлик билан жавоб беришига умид боғламоқда".
"Бу шошилинчлилик раҳм-шафқат ҳисси билан бирга бўлиши керак".
Баёнот Шотландия мусулмон Кенгашидан Умар Афзал; Шотландия черкови, Бош Ассамблея модератори Лорд Жим Уоллес, Шотландия католик епископлар конференцияси номидан Адолат ва тинчлик бўйича Шотландия комиссияси Президенти, епископ Уильям Нолан ва Шотландия дўстлари диний жамияти (квакерлар) Умумий йиғилиши котиби Элизабет Аллен томонидан имзоланган.
Islam.ru хабарига кўра, 4 октябрдан 10 октябргача бўлиб ўтган қашшоқликка қарши ҳафталик "қашшоқлик – бу биз ҳал қилишимиз мумкин бўлган муаммо эканлигини таъкидлашга чақирилган".
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Расулуллоҳнинг суннатларида дунё ва охират учун фойдалар бор 4-қисм
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: “Овқат ва сувнинг ўтирган ҳолатда ейиш ва ичиш соғлиқ учун ҳавфсиз ва фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди.
Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир.
Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!
Даврон НУРМУҲАММАД
АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон тақдим этилди
АҚШнинг 3-Президенти (1801-1809 йиллар) Томас Жефферсонга тегишли Қуръоннинг тарихий нусхаси Expo 2020 Dubai кўргазмасидаги америка павильонида намойиш этилди.
"У #USAP павильонида "Ҳаёт, эркинлик ва келажакка интилиш" мавзуимизнинг ажралмас қисми сифатида намойиш этилади", – дейилади Дубайдаги «Экспо-2020» кўргазмаси америка павильонининг ижтимоий тармоқдаги расмий аккаунтида.
Жефферсон Қўшма Штатларнинг асосчиларидан бири бўлиб, Мустақиллик Декларациясининг асосий муаллифи сифатида кенг танилган.
1734 йилги Қуръоннинг икки жилдли нашри, шунингдек, Макканинг рамкали харитаси Конгресс кутубхонасидан тўрт дюймли қоплама ва алоҳида патнислар билан буюртмага тайёрланган ёғоч яшикда берилган.
Islam.ru хабарига кўра, қўриқлаш ва хавфсизлик ходимлари Дубайдаги бутунжаҳон тадбири йўлида тарихий артефактларга ҳамроҳлик қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати