muslim.uz

muslim.uz

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Тожиддинов Абдусамад

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов «Amanie Group» ислом молиялаштириши бўйича консалтинг компанияси асосчиси ва Малайзия халқаро ислом университети Президенти (International Islamic University Malaysia – IIUM) Моҳд Дауд Бакар билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё"ахборот агентлиги.

Йиғилиш доирасида «Amanie Group» компаниясини Ўзбекистонда ислом молиялаштирилиши тамойилларини амалга оширишга жалб қилиш, жумладан, зарур ҳуқуқий асосни яратиш, шунингдек, IIUM билан биргаликда ушбу соҳада ўзбек мутахассисларини тайёрлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Моҳд Дауд Бакар, шунингдек, Малайзия Марказий банки (Bank Negara Malaysia), Малайзия қимматли қоғозлар комиссияси (the Securities Commission of Malaysia), Лабуан молиявий хизматлар бошқармаси ((Labuan Financial Services Authority) ва First Abu Dhabi Bank банки Шариат кенгашлари раиси ҳисобланади.

2000 йилда ташкил этилган «Amanie Group» компанияси тегишли норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш, шу жумладан, ислом молиялаштириши воситаларини амалга ошириш бўйича тажрибага эга. Бу йўналишда Қозоғистон ва Афғонистонда ишлар амалга оширилди. «Amanie Group» Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия ва Қозоғистонда ўз ваколатхоналарига эга.

IIUM ислом банкинги соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича етакчи университет ҳисобланади. У 1983 йилда Малайзия ҳукумати томонидан ташкил этилган ва Селангор штатида жойлашган. Университетда таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 117 мамлакатдан 26 минг талабани ташкил этади. Университет Малайзия бўйлаб 6 та филиалларига эга. Университетда 13 факультетлардаги бакалаврлик, магистратура ва докторантура дастурларини ўз ичига олувчи ўқитишнинг тўлиқ цикли амалга оширилади.

IIUM курслари инглиз ва араб тилларида ўқитилади. IIUM ислом ҳуқуқи соҳасида кенг кутубхонага эга. Умумий коллекция 550 минг монография, 1,6 минг босма нашр, 60 минг аудиовизуал материаллардан иборат.

Музокаралар натижасида мамлакатимизда ислом банкинги воситаларини жорий этиш соҳасида Ўзбекистон Марказий банки ва «Amanie Group» компанияси ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Рўза руҳий покланиш билан бирга саломатликни тиклаш учун ҳам кони фойда. Олимлар тадқиқотига кўра, рўзадорлар қонидаги қанд, холестерин ва ёғлар текширилганда таҳлил натижаси жуда ижобий чиққан. Сабаби рўза тутганда инсоннинг тана аъзосида тўпланиб қолган ёғлар эрийди. Бу қондаги холестерин миқдорига яхши таъсир кўрсатади.

Рўзанинг инсон саломатлигига ижобий таъсири ҳақида парҳезшунос олимларнинг тиббий жиҳатдан тасдиқланган қуйидаги хулосаларини эътиборингизга тақдим этамиз:

Юрак – бу аъзо тана бўйлаб ҳайдайдиган қоннинг 10 фоизи таом ҳазм қилишга йўналтирилади. Рўза пайтида бу миқдор камаяди ва юракнинг ишлаш тезлиги бироз пасайиб унчалик чарчаб колмайди;

Қон – Рўзада қондаги сув миқдорини камайтириб, унинг қуюқлашишига олиб келади. Бу эса томирлардаги қон миқдорини камайтириб, простогландин моддаси ажралиб чиқишини кучайтиради. Бу модда қон айланиш тизими фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди;

Мия – Рўза вақтида тана аъзолари ўз заҳирасининг бир кисмини истеъмол қилиши натижасида холестерин микдорини пасайтиради. Бу эса инсульт бўлиш эҳтимолини камайтиради;

Тери – Бу пайтда рўзада сув миқдори камаяди ва натижада кўплаб тери касалликларига шифо бўлади. Шунингдек, иммунитет ошиши, тери ҳасталиклари пайдо бўлиши эҳтимоли, аллергия касалликлари камайиши, ҳуснбузарлар йўқолиши, ҳатто айрим ҳолларда саратон касалликларига ҳам шифо бўлади;

Меъда – Ошқозон шираси рўза пайтида камроқ ишлаб чиқарилади. Натижада ошкозондаги кислота миқдори камайиб, ярали касалликлар пайдо бўлиш эҳтимоли пасаяди;

Жигар – бу аъзо рўзада ўз фаолиятини кучайтиради. Тана аъзосидан пешоб пуфаги ва йўғон ичак орқали заҳарли моддалар чиқиб кетади.

Ошқозон ости бези – Рўза ошқозон ости безига дам олиш имкониятини беради. У қандни тўқималарда тўпланадиган қуруқ ёки ёғли моддага айлантирадиган инсулин ажратиб чиқаради. Инсон танасида инсулин таом кўплиги сабаб меъёридан ортса, ошқозон ости безига зиён етказади ва чарчоқ келтириб чиқаради. Оқибатда у ўз фаолиятини бажаролмай, қонда қанд моддаси тўпланиб қолишига олиб келиши мумкин.Бу эса қандли диабетни келтириб чиқаради.

Ўрни келганда айтиш жоиз, ифтор вақтида ҳаддан ташқари кўп таом истеъмол қилиш, қоринни туйдириб юборишдан сақланиш лозим. Бу Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларига хилоф бўлиш билан бирга, очлик “таъми”ни татиб кўриш тўла амалга ошмайди.

Манбалар асосида
ЎМИ ҳамшираси
Н.Туйчиева тайёрлади

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда «Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Парламент юқори палатаси маълум қилишича, давра суҳбатида иштирокчиларга Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг қонунчилик ва институционал асослари, юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.

Ўзбекистонни Ислом цивилизация маркази сифатида тарғиб қилишнинг аҳамияти, зиёрат туризмини ташкил этишда логистика масалалари ва янги йўналишлар ҳамда COVID-19 пандемияси даврида туризм соҳасида фаолият юритиш шартлари каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди./

2021 йилда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этадиган тадбирлар, Мир Араб мадрасаси ташкил этилганлигининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманга тайёргарлик, Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасига оид анжуманга тайёргарлик ишлари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Халқаро форум доирасида Франция, Малайзия, Россия, Озарбайжон каби хорижий мамлакатлар мутахассислари ҳам сўзга чиқиб, хориж тажрибаси ҳамда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга оид фикрларини билан ўртоқлашди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Бироқ, қонунчиликда ўрнатилган мазкур тартиб, яъни жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш масалаларининг фақат бир орган доирасида ҳал этилиши прокуратура органларининг дастлабки тергов фаолиятида коррупцияга оид ҳатти-ҳаракатлар содир этилишига имконият яратиши мумкин.

Дунёда жиноятларни тез ва тўлиқ очиш, жиноят содир этган ҳар бир шахсни фош этиш, жабрланувчига етказилган мулкий зарарни қоплаш, айбсиз инсоннинг жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ва реабилитация қилинишида жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ва жиноят ишини тугатиш институтлари муҳим роль ўйнайди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида жабрланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларга мос ҳуқуқий механизмлари ўрнатилган. Бироқ, мазкур Кодексда белгиланган жабрланувчининг жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ва жиноят ишини тугатиш масалалари юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқи унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини етарли даражада ҳимоя қилмайди.

Хусусан, ЖПК 333-моддасига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси томонидан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилганда, жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс бу ҳақда хабардор қилинади. Бунда уларга қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилади. ЖПК 338-моддасига кўра, шахслар терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан прокурорга, прокурорнинг иш қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур Кодексда дастлабки тергов жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор чиқариш билан якунланиши мумкинлиги белгиланган бўлиб, ушбу Кодекснинг 374-моддасига кўра, терговчи ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаргач, бу ҳақда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига, шунингдек жабрланувчига, фуқаровий даъвогарга, фуқаровий жавобгарга ва уларнинг вакилларига, худди шунингдек иш корхона, муассаса, ташкилот ёки фуқаронинг берган хабари билан қўзғатилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот вакилига ёхуд фуқарога хабар қилади. Айни вақтда уларга ишни тугатиш тўғрисидаги қарор устидан прокурорга шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликлари тушунтирилади.

Мазкур қоидалар жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ва жиноят ишини тугатиш масаласи юзасидан берилган шикоятни кўриб чиқиш фақат прокурор ваколатига киришини англатмоқда.

ЖПК 337-моддасида жиноят ишини қўзғатишнинг қонунийлиги устидан прокурор назоратининг мавжудлиги белгиланган бўлиб, прокурор жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва иш қўзғатишни рад қилишга, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ва айни вақтда иш қўзғатишга ҳақлидир.

Шунингдек, ЖПКнинг 358-моддасига эътибор қаратадиган бўлсак, терговчининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят тергов бўлинмаси бошлиғига ва ишни тергов қилишда қонунларга риоя этилиши устидан назорат олиб бораётган прокурорга, прокурорнинг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят эса юқори турувчи прокурорга берилиши назарда тутилган.

Юқорида келтирилган нормалардан кўриниб турибдики, прокурор жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ва жиноят ишини тугатиш юзасидан юқори ваколатга эга шахс ҳисобланиб, прокурорнинг қарорлари устидан фақат юқори турувчи прокурорга шикоят қилиш мумкин. Яъни, бошқа органлар прокуратуранинг жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ва жиноят ишини тугатиш масаласини ҳал этишига аралашиш ваколатига эга эмас.

Бироқ, қонунчиликда ўрнатилган мазкур тартиб, яъни жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш масалаларини фақат бир орган доирасида ҳал этилиши прокуратура органларининг дастлабки тергов фаолиятида коррупцияга оид ҳатти-ҳаракатлар содир этилишига имконият яратиши мумкин. Жумладан, терговчи томонидан амалда содир этилган жиноят ишини қўзғатишни ноқонуний рад этиш, жиноят ишни ноқонуний тугатиш, жабрланувчи келтирган далилларни ишга қўшиб қўйишни рад этиш ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда, жабрланувчи терговчининг ҳатти-ҳаракатлари устидан ЖПКнинг 338 ва 374-моддаларига кўра, фақат прокурорга шикоят қилиши мумкин. Прокурор аризани қаноатлантиришсиз қолдиргач, жабрланувчи прокурорнинг ушбу қарори устидан юқори турувчи прокурорга мурожаат қилиши мумкин бўлади. Агар юқори турувчи прокурор ҳам жабрланувчининг шикоятини асоссиз деб топса, жиноят иши қўзғатилмайди ёки жиноят иши расман тугатилади.

Ушбу вазиятда прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад этиш
ёки жиноят ишини тугатиш масаласи юзасидан қарор қабул қилишида мазкур масалага адолатли ва қонуний ёндашишига мажбурлайдиган ишончли механизм мавжуд эмас деган хулосага келиш мумкин. Шунингдек, юқоридаги масалалар юзасидан шикоятларни кўриб чиқишда фақат прокурорнинг ваколатли эканлиги дастлабки терговни юритишда объективлик ва шаффофликни таъминлай олмайди.

Бу борада Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея тажрибаси шуни кўрсатадики, жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция суди жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорнинг асосли эканлиги масаласини кўриб чиқиб, ҳал қиладиган мустақил орган ҳисобланади.

Маълумот учун: қуйидаги хорижий давлатлар қонунчилигида дастлабки тергов юзасидан судга мурожаат қилиш институти жорий этилган:

Россия Федерацияси Жиноят процессуал кодекси 125-моддасига кўра, туман судлари ваколатли органларнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан берилган шикоятларни кўриб чиқади. Суд шикоятни 5 кун муддат ичида кўриб чиқади. Суд чиқарилган процессуал қарорларнинг қонуний ва асосли эканлигини текширади.

Қозоғистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси 106-моддасига кўра, шахслар жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги тегишли органларнинг қарорлари устидан судга шикоят қилишлари мумкин.

Германия Жиноят-процессуал кодекси 171-моддасига кўра, давлат прокуратураси жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганда, манфаатдор шахсларни бу ҳақда огоҳлантиради. Жарбланувчи 2 ҳафталик муддат ичида давлат прокуратурасининг юқори турувчи органига қарор устидан шикоят қилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, шикоят юқори турувчи орган томонидан кўрмасдан қолдирилганда, аризачи ушбу орган қарори устидан судга мурожаат қилиши мумкин.

Жанубий Корея Жиноят-процессуал Қонуни 260-моддаси биринчи қисмига кўра, жиноят содир этилганлиги бўйича шикоят қилган шахс давлат прокурори томонидан терговни тугатиш тўғрисида огоҳлантиришни қабул қилганда, давлат прокурорининг ушбу қарори қонунийлигини аниқлаш учун Юқори судга (High Court) шикоят қилиши мумкин.

Шуни қайд этиш лозимки, «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунда фуқароларнинг, шу жумладан жиноят процесси доирасида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи расман мустаҳкамланган. Лекин юқоридагилардан маълум бўлдики, жиноят-процессуал қонунчилигимизда прокурорнинг қарорлари юзасидан судга шикоят қилиш тартиби белгиланмаган. Амалдаги қонунчиликка кўра, суд фақат прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасинигина кўриб чиқиш ваколатига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 44-моддасида мустаҳкамлаб қуйилган, ҳар бир шахснинг давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига таянган ҳолда, жиноят-процессуал қонунчиликдаги жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда объективликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судига жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳамда жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш ваколатини бериш таклиф этилади.

Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш ваколатини судларга берилиши дастлабки тергов жараёнида қуйидаги ўзгаришларга олиб келиши мумкин:

Биринчидан, жабрланувчида жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор юзасидан прокуратура органидан ташқари бошқа ваколатли давлат органига мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлади.

Иккинчидан, дастлабки тергов фаолияти билан боғлиқ масалалар фақат бир орган томонидан ҳал этилиш амалиёти тугатилади. Прокурорнинг ушбу масаладаги қарорларининг асосли ва қонуний эканлиги суд ҳокимияти томонидан текширилади.

Учинчидан, судлар прокуратура органларининг дастлабки тергов боғлиқ фаолиятини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.

Тўртинчидан, жиноят ишларининг қонуний ва адолатли кўриб чиқилиши таъминланади.

Кўриниб турибдики, терговчи ёки прокурор қарорининг асосли ва қонунийлиги юзасидан берилган шикоятларнинг жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судлари томонидан кўриб чиқилиши амалиётини жорий этиш нафақат жиноят процессида жабрланувчи ҳуқуқларининг таъминланишига хизмат қилади, балки дастлабки терговнинг қонуний ўтказилишига имкон яратади.

Юқоридагиларга кўра, шуни қайд этиш жоизки, жабрланувчининг судга шикоят қилиш амалиётининг жорий этилиши дастлабки тергов органларида юз бериши мумкин бўлган коррупция ҳолатларини олдини олишга, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳамда жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарорларнинг асосли ва адолатли бўлишини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилишини таъминлайди.

Отабек ТОШЕВ,

Зафар ЭРГАШЕВ,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

маъсул ходимлари

Янгиликлар

Top