Янгиликлар

Угандада симпозиум

2016 йилнинг 16 август куни Уганда пойтахти Кампала шаҳрида “Диннинг терроризм ва экстремизмга барҳам беришдаги роли” мавзуида симпозиум ўтказилади.

Мазкур симпозиум Эрон Ислом Республикасининг Угандадаги маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси, Мустафо факультети, Угандадаги динлараро кенгаш, Кампала университети ва Угандадаги “UBC” телеканали ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ушбу симпозиумда 250 га яқин дин, сиёсат ва таълим соҳасида фаолият юритувчи етук мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда. Симпозиум доирасида “Терроризм ва экстремизмнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи омиллар борасида динларнинг муносабати” ва “Уламолар, ахборот воситалари ва таълим-тарбия муассасаларининг экстремизмга барҳам беришдаги роли” каби мавзулар ўрганиб чиқилади.

Угандада ўтказиладиган ушбу симпозиумда Эрон Ислом Республикасининг Угандадаги маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси, Угандадаги таълим ва тарбия ишлари вазири  ҳамда Ислом ва христиан динлари арбобларининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги маърузалари тингланади.

                

 

                                                   Илёсхон АҲМЕДОВ

 таржимаси

             

4250 марта ўқилди

Янгиликлар

Top