Жорий йилнинг ноябрь ойида Дубай шаҳрида рекорд узунликдаги қирғоқнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Қурувчилар айтишича, Marasi Business Bay қирғоғи дубайликлар ва хорижий сайёҳлар учун Дубайдаги энг мароқли жойлардан бири бўлади. У ерда савдо-сотиқ расталари, дам олиш масканлари, хуллас инсон мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча қулайликлар мавжуд бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ажойиб қирғоқ 2020 йилда Дубайда бўлиб ўтадиган “World Expo-2020” Бутунжаҳон кўргазмасига тайёргарлик кўриш доирасида қуриб итказилди. Ушбу лойиҳа учун жами 272 миллион АҚШ доллари сарфлангани маълум қилинган.
Илҳом МАЪРУПОВ
таржимаси.