Туркиялик олимлар томонидан дунёдаги энг катта телескоп қурилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда телескоп механизми ишлаб чиқилган бўлиб, у Туркиянинг шарқий қисмида, Эрзурум қишлоғида, Қорақоя тоғ ён бағрида қурилмоқда. Ускуна ёрдамида яқинлаштиришни 7 баробарга кўпайтириш мумкин бўлади, бугунги кунда мавжуд Хаббл телескопи билан солиштирилганда бу жуда кучлидир.
Янги телескоп 750 нанометрдан 1 микрометр диапозондаги инфрақизил тўлқинлар спектридаги суратларни олиш имконини беради.
У денгиз сатҳидан 3170 метр баландликда жойлашади. Лойиҳа нархи 150 миллион лирани ташкил этади.
Мазкур телескоп 2019 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
Халқаро алоқалар бўлими