muslim.uz

muslim.uz

Рамазонда фарзандларни тарбия қилишда ҳақиқий йўналиш аниқланади. Улар бизга берилган омонатлардир.  Салафи солиҳлар Рамазонда фарзандларини рўзага машқ қилдирар ва тунни қоим қилишга одатлантирар эдилар.

Ўзи билан бирга фарзанди ҳам нажот топишини истаётган рўзадор биродарим, қуйида сизга тарбия хусусида бир қанча масалаларни ҳавола қиламиз. Шояд, бу нарсалар сизга фарзанд риоясида фойда қилса.

  1. Эй ота, фарзандингизга хулқингиз, ҳаётингиз ва юрган йўлингизда гўзал намуна бўлинг. Чунки, фарзандларингиз сизга ота, муаллим, мураббий ва гўзал намуна бўлиб қарайди. Аллоҳ таоло Закарийё алайҳиссалом ҳақларида шундай марҳамат қилади: «Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик. Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйинсунувчи эдилар» (Анбиё, 90).
  2. Уйда эшитилган, кўрилган ва билинган нарсаларнинг боланинг ҳаёти ва келажагида таъсири бўлади. Хонадонга иймон, Қуръон ва суннатни киритиш, зикрни кўпайтириш, Аллоҳнинг буйруқларини қоим қилиш ва қайтариқларидан қайтиш ҳалол ва масъулиятли фарзандни тарбия қилади. Уйга бўлмағур, беҳуда ва иғво қиладиган нарсаларга уйни тўлдириш беҳуда ишларга берилган ва масъулиятсиз фарзандни катта қилади.
  3. Фарзандни Аллоҳнинг Китобини тажвид билан ўқиб, ёдлашга бириктириш. Чунки, ёшлик – ёд олиш ва хотиранинг мустаҳкамлиги давридир. Агар бола бу олтин даврни ўтказиб қўйса ва зоеъ қилса катта бўлганида қаттиқ афсус ва надомат чекади.
  4. Бола ёшлик чоғида унга кўмаклашиш ва ёмон инсонлар билан бирга бўлишдан тўсиш керак. Чунки, улар болагаҳар қандай касалликдан кўра зарарлироқ ҳамда ҳар қандай дуҳсмандан кўра унга хавфлироқ бўлади. Қанчадан қанча солиҳ инсонарни фосиқ кишилар хароб қилишган. Инсонга бирга бўлган кишисининг таъсири бўлади. Росулуллоҳ (с.а.в) келган ҳадиси шарифда шундай маънода марҳамат қиладилар: «Киши ўз дўстининг динида бўлади. Сизларнинг бирингиз ким билан дўст бўлаётганига қарасин». Бу ҳақида шоир шундай дейди: 

Киши ҳақида сўрама, унинг дўстин сўрагил,

Ҳар дўст биродарин ортидан қилар аниқ иқтидо. 

  1. Болани ёшлигидан туғма ҳақиқий эркак қилиб тарбиялаш лозим. Шунинг учун унга катта ишларни суйдириб, паст ва ёмон ишларни ёмон кўрсатиб тарбия қилиш керак бўлади. Росулуллоҳ (с.а.в) шу маънода айтадилар: «Албатта, Аллоҳ таоло юксак сифатли ишларни суяди ва уларнинг арзимаган(кичик)ларини ёмон кўради». Бола суюлиб кетадиган бўлмасин, аёлларга ўхшаб қолмасин ва ёмон билан бирга бўлмасин. Чунки, бу унга ҳасрат ва ор бўлади.
  2. Фарзанднинг уст-боши ва кўринишига эътибор қилиш лозим. Фарзанд суннатга мувофиқ кийинсин ва Аллоҳнинг душманларига тақлид қилиб кийинмасин. Росулуллоҳ (с.а.в) айтадилар: «Ким бир қавмга ўзини ўхшатса, бас, у улардандир». Йигит киши тилла ва ипак буюмлардан сақланиши, мужмал, гап-сўзи сўлғин, кўп куладиган, беҳудагарчилкларни кўп қиладиган ва шошқалоқ бўлмаслиги лозим.
  3. Боланинг қалбида Аллоҳнинг буйруқлари ва динига алоқадор ҳар қандай нарсанинг улуғ эканини сингдириш лозим. Шунда у Аллоҳ таолони муқаддас санайди ва У зотни барча айблардан пок деб эътироф этадиган мўмин бўлади. Ушбу тарбия боланинг қалбида Аллоҳнинг, Унинг Каломи ва Пайғамбарининг улуғлигини ўстириб боради.
  4. Болани манфаатли илм олишга йўналтириш лозим. Бу ишга қаттиқ ҳаракат қилиш, ихлосли бўлиш, дарсларига бош-қош бўлиш, унга илмнинг фазилатлари ва шарафини билдириб туриш ҳам ке керак.
  5. Ҳар намозда унинг ҳаққига ёлвориб дуо қилиш, саҳарлари ва дуолар ижобат бўладиган вақтларда унинг учун тазарруʼ қилиш лозим бўлади. Бундай дуоларда Аллоҳ унга тавфиқ бериши, қўлидан тутиши ва ҳидоят қилишини сўралади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир» (Фурқон, 74).

10. Фарзандга раҳм-шафқатли ва меҳр-муҳаббатли бўлиш, у билан ҳазиллашиб, ўпиб, эркалаб туриш лозим. Унга қўпол ва дағал қўпол қилмаслик ҳамда инсонлар орасида уни койимаслик керак бўлади. Мўмин инсон фарзандларга муомала қилишда ҳам Росулуллоҳ (с.а.в)га эргашади, У зот фарзандлари билан қандай муомала қилган бўлсалар у ҳам уларга шундай муомала қилади.

Аллоҳим, бизларни қаерда бўлсак ҳам бахтли қил! Аёлларимиз ва фарзандларимизни кўз қувончи қил ва бизларни тақводорларга имом қилгин!

 

Доктор Оиз Ал Қорний. “Рўзадор учун ўттиз дарс”

 Саидхон Махсумов таржимаси

Қуръон шундай мўъжизавий китобки, барча инсонларни ҳидоятга бошлаш билан бирга, уни тиловат қилувчи ва уни тинглагувчи учун ўқиган ҳар бир ҳарфига 10 та ҳасанот ёзилади. Ҳар бир ҳасанот эса 10 баробардан 70 баробаргача кўпайтириб берилади.

Энди, бундай савоблар Рамазон ойи келиши билан икки баробар қилиб кўпайтириб берилади. Чунки, бу ойда банда гуноҳлардан тийилиб, Роббиси рози бўладиган ишлар билан машғул бўлади. Бу ойда қилинадиган фазилатли ишлар жуда кўп бўлса, улар ичида энг афзалларидан бири Қуръон тиловати ҳисобланади. Шу сабабдан, барча мусулмонлар бу ойда кўпроқ вақтларини Қуръон билан ўтказишга ҳаракат қиладилар ва бу борада кўпроқ хатм қилиш учун ўзаро мусобақалшадилар.

Қуйида ушбу «Ажр ва савоблар» мусобақасида ўзиб кетишда сизга ёрдам берадиган баъзи бир йўлларни келтирамиз.

Қуръони Карим тақрийбан 600 саҳифа бўладиган бўлса, уни 30 кун Рамазон ойига бўлиб чиқсак, бир кеча кундузда 20 саҳифага тўғри келади. Энди, бу 20 саҳифани бир кунлик 5 вақт фарз намозларига бўлсак, ҳар бир намоздан олдин 4 саҳифадан тиловат қилиш лозим бўлади. Буни намоздан олдинми, кейинми фарқи йўқ. Ўзингиз учун қулай бўлганини танлашингиз мумкин.

Бу билан сиз бу ойда бир маротаба Қуръони Каримни тўлиқ хатм қилишингиз мумкин.

Лекин, сиз бу ойнинг ярми ўтиб кетдику дейишингиз  мумкин?  Аммо, қолган кунларда ҳам Қуръони Каримни хатм қилишингиз мумкин.

Мисол учун: Энди бугундан бошлаб, ҳар бир намоздан олдин ва кейин 4 саҳифадан тиловат қилишингиз керак бўлади.

Аллоҳ таоло бу ойда фазилатли амалларни бажаришга барчамизни муваффақ айласин.

 

Тошкент Ислом институти талабаси

Муҳаммад Али Муҳйиддин

Среда, 20 Май 2020 00:00

Муқаддас калом мўъжизаси

Муқаддас Ислом динининг асосий манбаси  Қуръони каримдир.  Қуръони карим Аллоҳ таоло томонидан  Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йигирма уч давомида фаришта Жаброил алайҳиссалом воситаси ила туширилган ҳамда мусҳафларга битилган, қалбларда ҳифз, тилларда қироат қилинган ҳолда ҳеч бир ўзгаришсиз, узлуксиз узатиш орқали етиб келган илоҳий китобдир.

Гарчи   Қуръони карим тарқоқ ҳолда нозил этилган бўлса-да, бироқ  бу муборак каломнинг аввалидан охиригача оятларнинг мутаносиб, изчил кетма-кетликда, нафис, пухта услубда, ўзаро мустаҳкам боғлиқ эканини кўрамиз. Қуръондаги сура, оят ва жумлалар маҳорат билан ипга тизилган қимматбаҳо маржондек бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Аввал ҳам, кейин ҳам инсоннинг бунга ўхшаш каломи бўлмаган.

Қуръони карим услубидаги бундай мутаносиблик, оятлар орасида ҳеч бир ихтилофнинг йўқлиги ҳам унинг Аллоҳ каломи эканига катта далилдир.  Аллоҳ таоло: «Қуръонни тадаббур қилиб кўрмайдиларми? Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида унда кўп ихтилофлар топар эдилар»,[1] деган.[2]

Аммо Қуръондан бошқа, одамлар тарафидан муқаддас деб саналган китоблар тарихи ўрганилса, улар бизнинг замонимизга етиб келишида турли ноаниқ ҳолатларга дуч келинади. Масалан, яҳудлар ва насоролар қўлларидаги Таврот ва Инжилни Аллоҳ таоло тушурганидек, ўзгартиришсиз, асл ҳолатда сақлай олишмади. Шунинг учун мусулмон киши Таврот ёки Инжилдан бирон нарса эшитса, уни инкор ҳам, тасдиқ ҳам қилмайди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларига мувофиқ, сизлар ва бизларга нозил бўлган нарсага иймон келтирамиз, дейди. Аллоҳ таоло Қуръони каримни нозил қилар экан, Қиёматга қадар сақлашни Ўз зиммасига олиб:

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ

Яъни: “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз”, – дейди (“Ҳижр” сураси 9-ояти).

Қуръони каримни йўқотишга сон-саноқсиз душманлар томонидан юзлаб қирғинборот урушлар олиб борилишига қарамасдан, бирон бир ҳарфига путур етмаган ҳолда сақланиб қолди. Шак-шубҳасиз, қиёматгача шундай ҳолатда қолади.

Қуръони карим ва унинг китоб бўлиб жамланиш тарихи шубҳа туғдирувчи ҳар қандай иллатлардан мутлоқ ҳолидир. У саҳиҳ – аниқ ривоятлар асосига қурилган. Демак, биз ўқиётган Қуръони каримнинг бизгача ҳеч бир ўзгариш ва нуқсонсиз етиб келиши – Аллоҳ таолонинг марҳамати билан ҳамда бу борада улкан жонбозлик кўрсатган саҳобаларнинг заҳматли меҳнатлари маҳсулидир.

Қуръон оятлари нозил бўлиши билан Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларига ўрнашар, сўнгра уни   саҳобаларга ўқиб берар эдилар. Саҳобалар  уларни ёдлаб олишар, шу билан бирга, хурмо пўстлоқлари, япалоқ тошлар, тахтачалар, терилар, ҳайвонларнинг курак суякларига каби ашёларга ёзиб борилган. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 44 та ваҳий котиблари бўлиб, улардан 14 таси машҳур бўлган. Улар нозил бўлаётган ҳар бир оят ва сураларни Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига мувофиқ  навбатма-навбат ёзиб боришган. Булардан ташқари, ҳузурларида ҳозир бўлган бошқа кишилар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган оятларни ёзиб олар ва ёдлар эдилар.[3]

Таъкидлаш ўринлики, Қуръони карим ўқиш-ёзишни билмайдиган умматга нозил бўлган, шунинг учун улар Қуръони Каримни хотираларига муҳрлаб олишган.  Аллоҳнинг бу умматга ато этган раҳматидан бири шуки, уларга Қуръонни ёд олишни осон қилиб қўйди, узоқ йиллар давомида бўлак-бўлак нозил бўлган оятларини фаҳмлашни енгил қилиб қўйди. Улар Қуръонни ёд олиб, маъноларини англаб олишди. Қуръоннинг бўлак-бўлак нозил бўлиши саҳобаи киромларга таълим услубини кўрсатиб берди. Улар уни ҳаётларига татбиқ қилишди, сўнг тобеъинлар улардан буни мерос қилиб олишди. Бу эса босқичма-боскич таълим олишдир. Имом Байҳақий «Шуъабул иймон»да Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у киши: «Қуръонни беш оят-беш оят қилиб ўрганинглар», деган.[4] Ибн Асокир Абу Назрадан қилган ривоятда эса: «Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу бизга Қуръонни эрталаб беш оят, кечки пайт беш оят ўргатар, Жаброил ҳам Қуръонни беш оят-беш оят олиб тушганини айтарди», деган.

Аллоҳ жамиятнинг босқичма-босқич ислоҳ бўлишини хоҳлади, чунки бузуқ жоҳилий жамият бир кеча-кундузнинг ўзида солиҳ жамиятга айланиб қолиши мумкин эмас эди. Шунинг учун Қуръон унинг босқичма-босқич ўзгаришини ва бу ўзгаришнинг мустаҳкам асослари бўлишини таъминлади. Аввалбошда ақийда ва унинг далилларига боғлиқ бўлган, чиройли хулқларга чорлайдиган оятлар нозил бўлди. Ниҳоят, одамлар иймон келтириб, нафслари покланганидан кейин эса ҳалол ва ҳаромга оид оятлар муайян изчилликда нозил бўлди. Бунга далил имом Бухорийнинг Оиша розияллоҳу анҳодан қилган ривояти бўлиб, унда Оиша онамиз шундай деганлар: «Ундан илк нозил бўлган нарса жаннат ва дўзах ҳақидаги муфассал суралардир. Одамлар Исломга гуруҳ-гуруҳ бўлиб кира бошлагач, ҳалол ва ҳаром ҳақидаги оятлар, аҳкомлар нозил бўлди”.

Қуръони каримнинг воқеа-ҳодисаларга мувофиқ нозил бўлиши сабабларидан бири – Қуръон оятлари қалбга янада таъсирли ва ҳаёт билан чамбарчас боғлиқ бўлиши учун эди. Чунки у воқеа-ҳодисаларга муносиб ечим ўлароқ нозил бўлган.

Бир ифода билан айтганда, Аллоҳ таолонинг муқаддас каломи Қуръони карим Унинг Ўзи ваъда қилганидек, қиёматга қадар ўзгармасдан қоладиган, тиловати ҳам, ҳукми ҳам, матни ҳам бирдек сақланиб қоладиган илоҳий муқаддас, мўжиза каломдир.

Орипов Завқиддин,

Навоий вилояти Қизилтепа тумани

“Боязид Бистомий” жоме масжиди имом хатиби

Онлайн суҳбатни Муҳтарама УЛУҒОВА уюштирди.

 

 

 

 

[1] Мансуров А. “Қуръони карим маъноларининг таржимаси”. – Т. “Тошкент ислом университети” нашриёт‑ матбаа бирлашмаси, 2004 й.

[2]  Нисо сураси, 82-оят.

[3] Имодуддин Исмоил ибн Касир. “Тафсирул қуръанил азим”, дорул маърифа. Ливия – Байрут.1409-1989. 1-ж, 32-б.

[4] Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ибн Али Абу Бакр ал-Байҳақий. “Шуъаб ул-имон”.  Имом Нававийнинг “Саҳиҳу Муслим”га шарҳи. 1-ж, 120-б. http://www.al-islam.com

 

Мичиган штат университети олими олиб борган биринчи тадқиқотига кўра  ухлаш хотирадаги хатоларни камайтириши мумкин.“Learning&Memory “ журналининг сентябрь сонида эълон қилинган топилмалар кўпчилик учун амалий аҳамиятга эга талабалардан тортиб,  кекса ёшдаги одамларга ўзларининг дори-дармонларини чалкаштириб юборишади дейди Кимберли Фенн  бош терговчи ва психология профессори. Ёдингизда бўлсин еки Миянгиз бирор нарсани аралаштириб юбориш осон дейди Фенн. Ушбу тадқиқот шуни кўрсатадики ухлашдан кейин сиз ушбу хотиранинг нотўғри қисмларини танлашингиз мумкин. Феннва Чикаго университети ва Сенти-Луисдаги Вашингтон университети хамкасблари коллеж талабалари гурухларида нотўғри еки нотўғри хотира борлигини ўрганишди. Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики уйқу хотирани яхшилайди аммо бу тадқиқот хотира хатоларига биринчи бўлиб эътибор қаратади. Тадқиқот қатнашчилари сўзларнинг рўйхатини кўрсатиш ёки тинглаш орқали ўқитилди. Кейин ўн икки соатдан кейин уларга индивидуал сўзлар кўрсатилди ва олдинги йиғилишда кайси сўзларни кўрган еки эшитганлигини аниқлашни сўрашди. Бир гурух талабалар эрталаб соат 10 да ўқитилган ва эрталаб соат 10 да синовдан ўтган одатдаги уйқусиз кундан кейин. Яна бир гурух кечаси машғулот ўтказдилар ва эрталаб соат олти соатлик уйқудан кейин ўн икки соатдан кейин синовдан ўтдилар. Учта тажриба ўтказилди. Хар бир тажрибада натижалар шуни курсатдики ухлаб ётган ўкувчилар ёлғон хотирада шунчалик кўп муаммоларга дуч келмадилар ва камроқ нотўғри сўзларни танладилар.

Уйку қандай ёрдам беради?  Жавоб номаълум деди Фенн  аммо у уйқу хотира манбаи кучайиши билан боғлик бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда. Маълумот олинган манба ёки контекст хотира жараёнининг мухим қисмидир. Бошқача қилиб айтганда  бирор нарсани эслаб қолиш осонроқ булиши мумкин  агар сиз аввал эшитган еки кўрган жойингизни эслаб қолсангиз. Ёки ўқиш давомида кўп ухламаган одамлар кун давомида шунчалик кўп маълумот олганки  бу уларнинг хотира қобилиятига таъсир килган дейди Фенн. Кейинги изланишлар керак  деди у турли ахоли гурухларини  хусусан кекса ёшдаги ёшларни ўрганишни режалаштираетганини айтди. Биз биламизки  кекса ёшдаги одамлар одатда ёшларга қараганда ёмонрок хотирага эга. Шунингдек  биз бошқа тадқиқотлардан биламизки  кекса одамлар сохта хотираларга  кўпроқ мойил булишади деди Фенн. Биз қилган ишларни хисобга олган холда  уйқу уларга бу нотуғри малумотни рад этишга ёрдам бериши мумкин. Ва бу уларнинг хаёт сифатини яхшилашга ёрдам бериши мумкин.

 

Имом Бухорий номли 

Тошкент ислом институти тиллар кафедраси  

инглиз тили  ўқитувчиси Қодиров Фаррух

 

 

Зайниддин Эшонқулов,

Cамарқанд вилояти бош имом-хатиби 

Янгиликлар

Top