www.muslimuz

www.muslimuz

Бугун, 22-сентябрь куни Навоий шаҳридаги “Алишер Навоий” жоме масжидида отинойилар иштирокида маърифий тадбир ўтказилди. Унда диний соҳа масъул ходимлари отинойилар учун зарур мавзулар бўйича суҳбат қилиб берди.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими Марям Абдуллаева: “Отинойилар масъулияти ва уларга юклатилган вазифалар, бугунги кун отинойиси қандай бўлиши керак” деган мавзуларда маъруза қилди.

Маърифий тадбир давомида муаммоси бор аёллар билан
якка тартибда суҳбат ўтказилди. Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

hazratnavoi.uz| @hazratnavoi_uz
#Навоийга_уламолар_ташрифи


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати


@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қашқадарё вилоят вакиллиги Қарши шаҳридаги "Ўринбобо" тўйхонасида эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор, ижтимоий химояга муҳтож юртдошларимизга “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қашқадарё вилоят вакиллиги, “Вақф” фондининг ҳудудий филиали ва ҳамкор ташкилот ходимлари қатнашди.

Маърифий тадбирда сўзга чиққанлар Ислом динининг мазмун-моҳияти, имон-эътиқод масаласи ҳақида тушунтирди, миссионерлик хатаридан огоҳ этди.

Тадбир давомида марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари таржима қилган “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси” китоби имконияти чекланган ҳамюртларимизга ҳадя тариқасида тарқатилди, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Йиғилиш якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан учрашув иштирокчилари учун эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тарқатилди.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

#Навоийга_уламолар_ташрифи

 

Бугун, 22 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Навоий вилоятига ташрифи бошланади.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

?Ушбу сафарга Тошкент шаҳридан қуйидаги уламолар бориши кўзда тутилган:
▫️Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;

▫️Иброҳимжон домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;

▫️Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;

▫️Аброр домла Мухтор Алий, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими;

▫️Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;

▫️Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби;

▫️Эргашали домла Рустамов, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби;

▫️Абдуллоҳ домла Юлдашев, Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби;

▫️Абдуҳаким қори Матқулов, Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби;

▫️Ҳабибуллоҳ домла Абдураззақов, Тошкент шаҳар “Ҳазрати имом” масжиди имом-хатиби;

▫️Раҳимберди домла Раҳмонов, Тошкент шаҳар “Хожа Аламбардор” масжиди имом-хатиби;

▫️Муродуллоҳ домла Хуназаров, Тошкент шаҳар “Ал-Ҳудайбия” масжиди имом хатиби;

▫️Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби;

▫️Юсуфхон домла Муҳиддинов, Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби;

▫️Шавкат домла Ҳамдамов, Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби.

? Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда диний соҳа раҳбарлари ва мутасадди вакиллар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

? Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

hazratnavoi.uz| @hazratnavoi_uz
#Навоийга_уламолар_ташрифи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

Вторник, 21 Сентябрь 2021 00:00

Buyuk yurt allomalari: Muhammad Ustrushaniy

Янгиликлар

Top