www.muslimuz

www.muslimuz

 

Диний соҳа раҳбарларининг халқ билан мулоқотларидан кўнгилларда мамнунлик акс этмоқда...

 

Мулоқот ва сафардан кўзланган асосий мақсадлар

Инсон ҳаётга бир марта келади, бахтли яшашни истайди ва бунга тўла ҳаққи бор. Бугунги ислоҳотлардан кўзланган мақсад-муддао ҳам аслида шу: бугунимиз кечагидан, эртамиз бугунимиздан кўра фаровон бўлиши керак!

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш бўйича янги тизимга асос солингани ўзининг амалий ва ижобий натижаларини бераётгани маълум. Шу йўналишда диний соҳамиз раҳбарлари, бир гуруҳ устоз-уламоларимиз халқ билан мулоқот қилиб, одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш ва ишлаш йўлидаги фаолиятларига ўзгача мазмун, кўтаринки руҳ олиб кириб, бундай ишларни янги босқичга олиб чиқмоқдалар.

2021 йили июнь, июль ва август ойларида бир гуруҳ уламо-устозларимиз ҳамда зиёлиларимиз юртимизнинг 9 та вилоятида бўлдилар. Ушбу сафар мобайнида вилоятларнинг олис ва чекка туман-шаҳарларида ҳам бўлиб, маҳаллалардаги фуқаролар билан дилдан суҳбатлар ва жоме масжидларга ташрифлар қилинди. Сафар давомида кенг халқ оммаси билан маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламо-устозларимиз иштирокида жоме масжидларимизда чиройли ва қизиқарли мавъизаларда долзарб масалалар, керакли мавзулар ва зарур маънолар ёритилиб, шу билан биргаликда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар амалга оширилди.

Юртимиз аҳлини ўлкамизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли таклифларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ишлари ҳам адо этилмоқда. Шунингдек, сафар асносида вилоятлардаги масжидлар, зиёратгоҳлар, диний таълим муассасаси фаолияти яқиндан ўрганилди ва муаммоларни ўрганиш режаси тузилди. Зеро, халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш янги тараққиёт босқичи бўлиш билан бирга, мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлидаги мақсадларга эришишнинг муҳим воситасидир.

 

Одамлар билан самимий суҳбатлар

Одамий эрсанг, демагил одами ониким, йўқ халқ ғамидин ғами” ҳикматини ҳаёт қоидасига айлантирган Миралишер Навоий ҳазратлари ҳам, “Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши кор йўқ”, дея тақдир ва тадбирни бирлаштирган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари ҳам оддий одамлар билан доимий мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишни олий мақсад, ҳаёт мазмуни, деб билганлар.

Давлатимиз ­раҳбари бугун барчамизни халқ қалбига қулоқ солишга, инсонларнинг дард-ташвишларини астойдил тинглашга, муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам беришга даъват этаётгани, буюк шоиримиз айтганидек, қучоқ очиб халқ ичига бориш, унинг армонларини ушалтириш, орзуларини рўёбга чиқаришдек улуғ мақсадларга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Қайд этганимиздек, бир гуруҳ диний соҳа раҳбарлари ва устоз-уламоларимиз вилоятларга сафарлари мобайнида ҳудудлардаги ёрдамга муҳтож кишиларнинг ҳолидан хабар олиниб, “Вақф” фонди ҳисобидан шу оилаларга пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда диний-маърифий китоблар тарқатилди. Шунингдек, ҳомийларни жалб этган ҳолда ҳам моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Зеро, муҳтарам Президентимиз томонларидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларидан масрур қалблар кўрсатилган ёрдам ва мурувватдан мамнун бўлиб, миннатдорлик изҳор этиб, хайрли дуолар қилмоқдалар.

Дарҳақиқат, дини мубинимизда муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга доимо тарғиб этилади. Уламо-устозларимиз мана шундай инсонлар билан дилдан суҳбат қилиб, ҳадялар ила уларнинг дилларини равшан этмоқдалар. Ҳазрати Пайғамбаримиз Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: “Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал – мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир”, деб марҳамат қилганлар.

Алишер Навоий ҳазратлари айтадилар:

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,

Ончаборким, Каъба вайрон ўлса, обод айлагай.

Ҳа, мана шундай хайрия ишлари орқали шундай инсонларнинг синиқ кўнгилларини кўтариб, дилларига мамнунлик улашиш ҳар бир виждонли инсон учун ҳузурбахш амаллардан ҳисобланади.

 

Юзма-юз учрашувлар ва қувончли хабарлар

Бир гуруҳ уламо-устозларимиз мазкур вилоятларнинг олис ва узоқ туманларидаги жоме масжидларга ташриф қилиб, масжидлар қавмлари, мўйсафид отахонлар, кенг аҳоли вакиллари ва ёшлар билан учрашувлар ўтказдилар.

Таниқли устоз-уламоларимиз эса вақтли ва жума намозларида ўзларининг гўзал панду насиҳатлари ила кишиларни дин-диёнат, имон-эътиқод, сабр-тоқат,  шукроналик, олижаноблик ва самимийлик каби фазилатларга даъват этдилар. Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган энг сўнгги янгиликлар ила мўмин-мусулмонларнинг кўнгилларини хушнуд қилдилар. Қуръони карим ҳофизларининг гўзал тиловатлари эса йиғилганларнинг қалбларини жўнбушга келтирди.

Кўп сонли фуқароларимизнинг таклиф ва илтимосларини инобатга олган ҳолда мавжуд олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларидаги “Қуръони карим ва тажвид” курслари кенгайгани, айни кунларда эса илғор ва хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда ушбу дастурларни замонавий андозаларга солиш ва энг муқобил шаклда амалиётга жорий этиш устида кенг қамровли иш олиб борилаётганининг хабарини бердилар. Дастлаб, Тошкент шаҳрида 4 та “Қуръони карим ва тажвид” маркази иш бошлашини маълум қилдилар, кейинчалик эса Жиззах ва Фарғона вилоятларида ҳам ташкил этилиши билдирилди. Мўйсафид отахонлар, илтижолари мустажоб халқимиз дуоларида эслаб турсалар, Ҳақ таолонинг иродаси ила ушбу кўзланган режалар амалга ошишини билдирдилар.

 

Диний-маърифий ислоҳотлар тараннуми

Мутасаддилар ва уламо-устозларимиз ҳудудларга сафарлари давомида чекка қишлоқ ва олис жойларгача кириб бориб, масжидлар фаолияти билан яқиндан танишиб, оддий одамлар хонадонларида бўлиб, аҳолининг турмуш шароити билан танишдилар, самимий суҳбатлар қурдилар. Уламолар Давлатимиз Раҳбари раҳнамоликларида диний соҳадаги ўзгаришлар, янгиланишлар ҳақида сўз юритиб, хусусан, Бухородаги Мир Араб мадрасасининг дунёдаги нуфузини инобатга олган ҳолда олий мақомга кўтарилгани, 500 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўрилаётгани, Тошкентдаги Халқаро Ислом академияси, Самарқанддаги Ҳадис илми олий мактаби, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, илмий мактаблар ўз фаолиятлари йўлга қўйилгани, яқинда Сурхондарёда ташкил этилган Имом Термизий ўрта-махсус ислом билим юрти тўрт йилдан кейин олий бўлиши, Имом Бухорий ҳазратларига мос шаклда мажмуа қайта бунёд этилаётгани, Бухородаги Етти Пир обод қилинаётгани ҳақида сўз қилиб бердилар. Мана шундай ўзгаришларни халқимиз, айниқса, ёшларимизга етказиш зарурлиги тўғрисида гапирдилар.

Дарҳақиқат, бугунги мураккаб ва таҳликали даврда замонавий таҳдидларга қарши тура оладиган, чуқур билим ва кенг дунёқарашга эга, диний фанларни пухта ўзлаштирган мутахассисларни тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолият олиб бораётгани, Самарқандда Ҳадис илми мактаби иш юритаётгани, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ташкил қилинганини қўшимча қилдилар.

Юртимизнинг шонли тарихи ва буюк келажагини ўзида мужассам этадиган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази жадал суръатларда ўз фаолиятини олиб бораётганига суҳбатларда алоҳида урғу қаратилди.

Ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг яна бир муҳим мақсади – Ўзбекистоннинг инсоният цивилизациясига қўшган буюк ҳиссасини тарғиб қилиш орқали ёшларни маърифатга рағбатлантириш, инновацион ривожланишнинг бой миллий меросимизга асосланган янги тараққиётига йўл очиш ҳисобланади.

Сафарлар давомида шу нарса аён бўлдики, халқимиз амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлардан хурсанд, кайфияти аъло даражада. Оддий одамларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътибор ва яратилаётган шарт-шароитлардан жуда ҳам мамнун, кишиларда шукроналик ҳисси яққол намоён бўлмоқда. Мўйсафидлар юрт ободлиги, тўкин-сочинлик, ислоҳотлар бардавом бўлишини тилаб, чин қалбдан дуолар қилаётганларининг ҳар бир учрашувда гувоҳи бўлинди.

 

Адашганни тўғри йўлга бошлаш – улкан савоб

Сафар давомида муҳтарам Президентимизнинг Афв фармонлари асосида озодликка чиққан бир гуруҳ фуқаролар билан ҳам дилдан суҳбатлар қилинди. Ўзаро мулоқотда бугун халқимизга хос кечиримлилик, инсонпарварлик ва бағрикенглик қадриятларидан келиб чиқиб, ҳаётда билиб-билмай адашган, хато қилган инсонларга мурувват қўли чўзилаётгани ва уларни ҳаётда ўз ўрниларини топишда кўмак берилаётганини билдирдилар.

Дарҳақиқат, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, билиб-билмай жиноят содир этган, танлаган йўлини хато эканини англаб тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумлар Давлатимиз Президенти томонидан афв этилаётгани ҳатто дунё тажрибасида ҳам мисли кўрилмаган ҳақиқий олижаноблик намунаси бўлмоқда.

Мамлакатимизда 2016 йилдан бери Ўзбекистонда 4500 нафар афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун уларга кўмак бериш бўйича режали ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу ўтказилган суҳбатларда мана шундай фуқаролар муҳтарам Президентимизга, халқимизга ўз миннатдорлигини билдириб, ҳалол меҳнат қилиб, мамлакат ривожига ўз ҳиссаларини қўшаётганларини сўзлаб бердилар.

Таъкидлаш жоизки, турли ёт оқимлар таъсирига берилиб, қилган ишидан пушаймон бўлган 20 мингдан зиёд фуқаролар реабилитация қилинди, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига ёрдам берилмоқда.

Ўзбекистон раҳбариятининг кечиримлилик ва юксак инсонпарварлик сиёсатининг амалдаги инъикосини Сурия, Ироқ ва Афғонистондан юртимизга қайтарилган фуқароларимиз мисолида ҳам англаб етиш мумкин. “Меҳр” операциялари натижасида 317 нафар аёллар ҳамда болалар уруш ўчоқларидан тинчлик ва фаровонлик ўлкаси бўлмиш Ўзбекистонимизга қайтарилди.

 

Олимлик  ва  одамийлик  уйғунлиги

Жиззах вилояти сафари давомида мана шундай хайрли ишларда намуна ва иштирокчиси бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафотларини эшитиб чуқур қайғуга ботдик, беихтиёр айрилиқ кўз ёшлари қалқиди... Оламларни яратган Худои таолодан Ҳазратга раҳмат ва мағфират сўрадик...

Фазилатли муфтий Усмонхон Алимов раҳимаҳуллоҳнинг вафотлари муносабати билан хорижий мамлакатлар муфтийлари, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари, давлат ва дин арбоблари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда. Уларда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва халқлар дўстлигини мустаҳкамлашдаги хизматларини Ҳақ таоло ҳусни қабул айлаб, улкан ажру савоблар ато этишини сўралган. Айниқса, муфтий ҳазратлари 50 йилдан ортиқ дин хизматида ўз ишларига астойдил ёндошишлари, бошқаришдаги доно раҳбарликлари, одамлар билан мулоқотда зукко, илмий изланишларда қатъиятлиликлари билан Диний идора фаолиятини янги босқичга кўтарганликлари мактубларда алоҳида қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, ҳамдардлик изҳор этиш учун таниқли уламолар, давлат ва дин арбоблари юртимизга ташриф ҳам қилишди. Кўплаб хорижий давлатларнинг юртимизда фаолият юритаётган элчилари ҳам Диний идорамизга ташриф буюриб, чуқур таъзия билдириб, ўзларининг самимий дил изҳорларини баён этдилар.

Муҳтарам ва ҳурматли элчиларнинг Идорамизга ҳамдардлик изҳор этиш учун ташрифлари нафақат шахсан ўзларининг, балки ўз давлатларининг, давлатлари раҳбарлари, ҳукуматларининг ҳам, ўзларининг халқларининг ҳам бизнинг муфтий ҳазратларимизга нисбатан ҳам, бизнинг халқимизга ҳам, бизнинг мамлакатимизга ҳам билдирган чексиз ҳурматлари ва юксак эҳтиромларидур.

Жумладан, 18 август куни Чеченистон Республикаси муфтийси ўринбосари Усман Висарханов ҳазратлари ва Шали шаҳридаги Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам номидаги энг йирик жоме масжид имом-хатиби Абдулло Ҳашханов Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ҳамдардлик билдириш учун ташриф қилдилар ва марҳум муфтий ҳазратларининг ҳақларига дуолар қилдилар. Мартабали меҳмонлар сўз олиб, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қадиров жаноблари, шу юртдаги олим-уламолар, чечен халқи номидан ҳамдардлик йўллаганини изҳор этдилар.

Шали шаҳридаги Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам номидаги энг йирик жоме масжид имом-хатиби Абдулло Ҳашханов ўз хотираларини шундай баён қилди:

  • Бир куни мени Чеченистон Республикасининг Биринчи Президенти Аҳмад Қадиров жаноблари олдиларига чақириб, Абдулло, сени исталган энг йирик араб-мусулмон мамлакатларидаги нуфузли олийгоҳларда таълим олишга жўнатишга имконимиз бор. Лекин биз сени Ўзбекистондаги мўътабар устозлар ва табаррук илм даргоҳларида таълим олишингни хоҳлаймиз. Чунки ушбу диёрда ҳам илм оласан, ҳам тарбия кўрасан. Хуллас, шунда олимлик ва одамийлик иккиси уйғун бўлади... Худога минг шукрлар бўлсинки, ҳар сафар шу диёрга келганимда, кўзимда ёш билан миннатдорлик ила хотирлайман ва мени шундай улуғ зотлар етказиб берган муқаддас заминда ҳам таълим, ҳам тарбия олишимга энг биринчи сабабчи бўлган марҳум Президентимиз Аҳмад Қадиров хаққига дуолар қиламан...

Ҳақиқатан, бугунги кунда кўплаб хорижий мамлакатлардаги етакчи дин пешволари айнан мўътабар Ўзбекистон диёрида мана шундай икки фазилатни ўзларида жам этганлари учун ҳам жуда катта ҳурмат ва ўзгача алоҳида эътиборда бўлаётганларини ҳаётнинг ўзи яққол намоён этмоқда.

Диққатимизни жалб этиб, эътиборимизни қаратадиган жойи бу – ҳозирги замонамизнинг дунё таниган ва ислом дунёси тан олган улуғ дин пешволарининг бизнинг юртимизга, бизнинг халқимизга, муқаддас заминимизда етишиб чиққан олим-уламоларимизга бўлган юксак эҳтиром, сўзсиз эътироф ва чексиз ҳурматлари!

 

Янада жипслашиб, уйғоқ қалб билан яшаш – замон талаби

Ҳаёт бор экан, инсон бор экан, ­муаммолар ҳам бўлиши табиий. Халқимиз якдил-ҳамфикр бўлса, муаммоларга тик қараб, уларни бир четдан ҳал қилишга киришсак, ҳаётдан розилик, ишонч ва адолат тўла қарор топади.

Давлатимиз Раҳбари ҳаётимизда янги даврга, ­тараққиётимизнинг янги босқичига асос солди.­ Муҳтарам Президентимизнинг “Инсон­­ларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир”, деган ҳаётбахш сўзлари бугун асосий тамойилга айланган.

Бу сўзлар ўзининг, оиласининг, бутун эл-юртимиз, бугунги ва келажак авлодлар ­тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир юрт­дошимиз учун ҳаётий аъмолга, эзгу вазифага айланиши шарт! Ўзбекистонимиз тараққиётнинг янада юксак чўққиларини забт этиши учун бугун ҳаётнинг ўзи барчамиздан Президентимиз ­атрофида янада жипслашиб, уйғоқ виждон билан яшашни, катта ғайрат ва шижоат билан ишлашни талаб ­қилмоқда. Барча масжидларимизда Юрт раҳбарининг ҳаққига дуои хайрлар қилинмоқда.

Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак” деган халқимиз юрагининг тўридан жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда бош мақсадга айланди. Ҳамюртларимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар тобора янги маъно-мазмун билан бойиб бормоқда.

Уламо-устозларимиз олиб борган ҳамма-ҳамма жойлардаги суҳбатларда ҳамда мутасаддиларимиз ўтказган барча тадбирларда мўмин-мусулмонларимиз оилавий юмушларини ҳам, зарур ишларини ҳам четга суриб, об-ҳавонинг ҳароратига қарамасдан, ёзнинг чилласи-ю чилланинг иссиғига қарамасдан, ёшларидан қатъий назар, катта-ю кичик ўзгача меҳр билан қатнашдилар. Ҳаттоки қўшни туман-қишлоқлардан ҳам келиб иштирок этганлари кишини хайратда қолдириб, улкан таажжубга солди.

Бу эса – юртимиздаги давлатимиз, ҳукуматимиз томонларидан олиб борилаётган жаннатмакон юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги, муборак динимиз камолоти ва масжиду-мадрасаларимиз ободлиги учун бажарилаётган хайрли ишлардан, чиройли ислоҳотлардан ҳурсандликларининг яққол ифодаси.

Чунки бугунги кунда Янги Ўзбекистон учун қилинаётган ишлар ота-оналаримиз учун катта армон, ушалмас орзу эди. Улар ҳаётларида кечаю-кундуз Худои таолодан илтижо-муножотларида сўраган, аммо у пайтлар асло эришиб бўлмайдиган орзу-ҳавасларини ҳозирги замон, бугунги кундаги халқимизга насиб этаётганидан Яратганга беҳисоб-беҳисоб шукрлар айтиб, бу дунёдан ўтганларимизни орзу-мақсадларини рўёбга чиқишида беқиёс, бетакрор ва беминнат ҳизмат қилаётган муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликлари остида ҳукуматимиз томонидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман раҳбарларининг бошчиликларидаги меҳнаткаш халқимиз олиб бораётган барча хайрли, яхши, савобли ишлардан диллари ҳушнуд эканлиги очиқ-ойдин сезилиб турибди...

Айтиш мумкинки, вилоятларимизга ташриф ана шундай эзгу мақсадларнинг, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун, деган тамойилнинг яна бир бор амалий ифодаси бўлмоқда.

 

Иброҳимжон ИНОМОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари

Янги Ўзбекистонда илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган юртдошларимизни давлатимизнинг юксак унвон, медаль хамда орденлари билан мукофотлаш анъанасига катта эътибор қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан бир гуруҳ ватандошларимиз тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори, давлат ва жамоат арбоби, моҳир таржимон Шоазим Миноваров “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ушбу юксак мукофот билан тақдирланган Шоазим Миноваровни самимий муборакбод этади.

Аллоҳ таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаймиз, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва оилавий бахт ёр бўлишини сўраймиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Буюк аждодимиз Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Академия профессор-ўқитувчилари, олим ва тадқиқотчилар, талабалар, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.

Маълумот учун, етук мусулмон ҳуқуқшуноси Муҳаммад ибн Маҳмуд ҳазратлари Уструшаний Уструшана – ҳозирги Жиззахдан етишиб чиққан буюк алломаларимиздан бири. Унинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” (Бола ҳуқуқлари кодекси) асари ўзбек тилига илк марта таржима қилинди. Уструшаний бола ҳуқуқларига оид 1289 та фатвони 45 та муҳим масалага бўлган ҳолда таҳлил қилган.

Ушбу китоб Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан нашр этилган.

Тадбир тафсилотини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal |

Вторник, 24 Август 2021 00:00

АҲЛИ СУННАТ ЭЪТИҚОДИ ҲАҚИДА

Мусулмон одам аввало аҳли суннат вал жамоат олимлари билдирганидек ишониши лозим. Жаҳаннамнинг абадий азобидан қутулувчилар эътиқоди аҳли суннат бўлган кишилардир.  

“Аҳли суннат” атамаси кўпроқ изофат ҳолида, яъни “Аҳли суннат эътиқоди ёки ақидаси”, “Аҳли суннат мазҳаби”, “Аҳли суннат йўли”, “Аҳли суннат фирқаси”, “Аҳли суннат ва жамоат фирқаси” шаклида ишлатилади.

Энг улуғ олим ва авлиёлардан имоми Раббоний Мужаддиди Алфи Соний Аҳмад Форуқий Сарҳандий (қуддиса сирруҳ) айтдики:

“Ақлли ва балоғатга етган ҳар эркак ва аёлнинг биринчи вазифаси аҳли суннат олимлари ёзган ақоид билимларини, ишониладиган нарсаларни ўрганиш ва буларга мос эътиқод қилишдир. Қиёматда, яъни ўлганидан кейин жаҳаннам азобидан қутулиш, уларнинг билдирганларига ишонишга боғлиқ” [Мактуботи Раббония].

“Мусулмонларнинг биринчи вазифалари эътиқодини тўғрилаб, аҳли суннат вал жамоат олимларининг билдирганларига мос ишонишдир. Иккинчи вазифаси фиқҳ (исломиятнинг амр ва тақиқларига оид) илмларни ўрганиб, ҳар ишини буларга мослаб бажаришдир” [Мавлоно Ҳолид-и Бағдодий, Эътиқоднома/ал-иймон вал-ислом].

Қийматли Усмоний олимларидан Тошкўприкзоданинг айтганидек:

“Аҳли суннатнинг ақоидда иккита тармоғи бор. 1. Мотуридия мазҳаби. Унинг имоми Абу Мансур Мотуридий (раҳимаҳуллоҳ). 2. Ашъория мазҳаби. Бунинг имоми эса Абул-Ҳасан Ашъорийдир (раҳимаҳуллоҳ). Иккаласи ҳам тарғиб қилган иймон асослари бирдай. Ораларида фақат баъзи кичик хусусларга тегишли изоҳ, ифода ва услуб тарзидан келиб чиққан жузъий фарқлар бор”.

“Аллоҳу таоло юборган ҳар бир дин икки қисмдан ташкил топган. Бири қалб билан ишонилиши лозим бўлган илмлар, иккинчиси бадан ёки қалб билан бажариладиган ибодат илмлари. Булардан эътиқод асослари ҳар бир динда бир хил бўлиб диннинг асли ва асосидир. Эътиқод дин дарахтининг танасидир. Амал эса, шу дарахтнинг шохлари ва барглари кабидир. Ҳар бир мусулмоннинг аввало эътиқодини тузатиши, аҳли суннат вал жамоат олимлари билдирганидек ишониши лозим. Жаҳаннамнинг абадий азобидан қутуладиганлар фақат мана шу эътиқодда бўлганлардир” [Имоми Раббоний, Мактуботи Раббония].

“Қалбга келадиган бутун маънавий аҳвол/ҳолларни, кашфларни бизга берсалар, лекин қалбимизни аҳли суннат эътиқоди билан безатмасалар, ўзимни хароб бўлган деб биламан. Бутун фалокатларни устимга тўпласа-ю, лекин қалбимни аҳли суннат эътиқоди билан шарафлантирса, ҳеч қайғурмайман” [Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор].

 

ahlisunnat.uz

 

Янгиликлар

Top