Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон делегацияси Сибирда

Ўзбекистонлик диний уламолар Россия Федерациясининг Сибир ўлкасига Новосибир мусулмонлари идораси таклифига биноан хизмат сафарига юборилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов бошчилигидаги делегация аъзолари Новосибир мусулмонларига диний-маърифий мавзуларда маърузалар қилиш, маҳаллий аҳоли ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказиш мақсадида ташриф буюрдилар. Шунингдек, сафар доирасида бузғунчи ғояларни тарғиб этишни мақсад қилган гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслик, уларнинг қарашлари нотўғри экани ҳақида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади.

Новосибир вилояти муфтийси Салим Шакирзяновнинг фикрича ўзбекистонлик уламоларнинг маърузалар билан иштирок этиши мўмин-мусулмонларнинг билимларини янада ошишига катта хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2521 марта ўқилди

Янгиликлар

Top