2018 йил 29 октябрь куни Янгиариқ туманидаги “Ҳазрати Ғоиб ота” масжидининг янги биносига ЎМИ вилоят вакиллиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда тамал тоши қўйилди. Эски масжид биноси бугунги кунда сейсмик талабларга жавоб бермайдиган ва авария холатига келиб қолган эди.
Мазкур қурилиш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 27 июль кунги 970 сонли хатига асосан, вилоят ҳокимлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда бошлаб юборилди. Масжидда қурилиш ишлари ҳомийлар ва масжид қавми томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган.
Тадбирда Вилоят ҳокимиятининг жамоат ва диний ташкилотлар масалалари бўйича котибият мудири, ЎМИ Хоразм вилояти вакили ҳамда шахар ва туман бош имом-хатиблари шунингдек, махалла фаоллари иштирок қилди.
Қуръони каримда шундай дейилган:
لَمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَىٰ مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَنْ تَقُومَ فِيهِ ۚ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَنْ يَتَطَهَّرُوا ۚ وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ
“Тақво ва эзгулик асосида қурилган бу жоме масжид ибодат қилишингиз учун муносибдир. Унда покликни хуш кўрадиган кишилар намоз ўқийдилар. Покликка интилувчиларни эса Аллоҳ таоло яхши кўради”. (Тавба сураси, 108 оят)
Хақ таоло ушбу масжидни обод ва мунаввар айласин!
ЎМИ Матбуот хизмати