Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонлик имомлар Чимкентга борди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган имомлар делегацияси Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрига ташриф буюрдилар. Делегацияни Чимкент шаҳри бош имоми ўринбосари Абдураҳмонов Бойдавлат ва Тошхўжаев Назирхон кутиб олди.

"Абдулхамид Каттоний" жоме масжидида учрашув ўтказилди. Чимкент шаҳридаги жоме масжидларда суҳбатлар ўтказиш мақсадида, ўзбекистонлик делегация аъзолари беш гуруҳга бўлинган ҳолда иш олиб боришди.

Тинчлик олий неъмат, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, шукроналик, ватанга муҳаббат, бузғунчи оқимларнинг салбий оқибатлари, мусулмонларнинг бўлинмасликлари, мазҳабсизлик мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Пешин, аср, шом ва ҳуфтон намозларида турли мавзуларда суҳбатлар ташкил этилди.

Делегациянинг ташрифи бугун, 30 октябрь куни ҳам давом этади. Улар масжидларда маърифий суҳбатларни давом эттиришади.

Ўзбекистонда зиёрат туризми соҳасида яратилаётган имкониятлар борасида фикрлар алмашилмоқда. Сафар жараёнларини ёритиб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2441 марта ўқилди

Янгиликлар

Top