Жорий йилнинг 28 октябрида Ўзбекистон делегациясининг Қозоғистонга ташрифи доирасида турли тадбирлар ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлар Чимкент шаҳридаги масжидларда ўтказилди.
2 ноябрь куни Тошкент шаҳар имоми ноиби Ж.Раупов Сайрам туманидаги Манкент қишлоғи "Жалол бобо" масжидида намозхонларга маъруза қилди.
И.Бегматов Сайрам туманидаги марказий "Интик Имоналиев" жоме масжиди намозхонларга маъруза қилди.
М.Даминов "Айнабулоқ" жоме масжидида, З.Тожибаев "Тошбулоқ" масжидида тинчлик олий неъмат, бағрикенглик, тафрикага бўлинмаслик, яқин қўшнилик ва турли мавзуларда суҳбатлар қилдилар.
Ўзбекистонлик имомларнинг ташрифи давом этмоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати