Ўзбекистон янгиликлари

Тошкентга Ислом тараққиёт банкининг делегацияси келади

2018 йил 14-17 ноябрь кунлари Ислом тараққиёт банки ваколатли ходимларидан иборат гуруҳ “Ўзбекистон банк секторида Исломий молиялаштириш механизмларини жорий этиш масалаларини муҳокамаси” бўйича Тошкент шахрига ташриф буюрмоқда.

Учрашувдан мақсад “Исломий молиялаштириш механизмларини жорий этиш ва “Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқиш бўйича гранд ажратиш масалалари”ни мухокама қилишдан иборат.

Исломий молиялаштириш масаласида турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида анжуман ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.

Делегация аъзолари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини зиёрат қиладилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

2536 марта ўқилди

Янгиликлар

Top