Ўзбекистон янгиликлари

Ироқда талабалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилади

Жорий йилда Ироқнинг Куфа шаҳри шимолида жойлашган Куфа масжидида ироқлик олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Қуръони каримни ёд олиш ва тиловат қилиш бўйича миллий мусобақа олтинчи марта ўтказилади.

Qaaf янгиликлар агентлигининг маълум қилишича, Куфа масжиди имоми Саййид Муҳаммад Мажид Мусавий Шайх Ҳодий Зандил ва Дор ал Қуръон раҳбари Саййид Одил ал Ясири билан учрашувда мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича муҳокама ўтказган.

Мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Қуръон экспертлари ва Қуръон институтларига мактуб йўллаш лозимлиги таъкидланган.

Маълумот учун, Ироқда университет талабалари ўртасида миллий Қуръон мусобақаси ҳар йили февраль ойида ташкил этилади.

2018 йилнинг 9-10 февраль кунлари ўтказилган бешинчи мусобақада Ироқнинг 40дан ортиқ университети талабалари иштирок этган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2155 марта ўқилди

Янгиликлар

Top