Ўзбекистон янгиликлари

"Сиз бизга кераксиз" йирик хайрия тадбири Бухорода ўтказилди

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 300 нафардан зиёд эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар орасида диний муҳитни соғломлаштириш мақсадида “Сиз бизга кераксиз!” мавзусида маърифий суҳбат ташкил этилди.

Ушбу тадбирда барча маърузалар сурдо тилига таржима қилинган ҳолда олиб борилди. Тадбирда "Вақф" хайрия жамоат фонди бошқарув раисининг ўринбосари, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси, туманлар бош имом-хатиблари ва отинойилар иштирок этди.

Маърузачилар томонидан имконияти чекланганларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва муаммоларини ечишда яқиндан ёрдам бериш алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида эшитиш ва сўзлаш билан боғлиқ ногиронлиги бўлган шахсларга сўз берилди. Улар имконияти чекланган кишилар орасида бундай тадбирларни ўтказиш аввало, Ислом дини ҳақида етарли маълумотларни беришини таъкидлашди.

Тадбир қатнашчиларига “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 12 446 000 сўмлик совғалар топширилди.


Мазкур диний-маърифий тадбир кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Хусусан эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган шахслар кўрсатилган бундай эҳтиром ва эътибордан миннатдор бўлдилар.
Тадбирдан сўнг 6 нафар ногиронлиги бўлган хонадонларга ташриф буюрилиб, яхши сўз ва совғалар бериш орқалари уларнинг кўнгли кўтарилди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

2348 марта ўқилди

Янгиликлар

Top