Ўзбекистон янгиликлари

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 июнь – юртимизда муборак Рамазон ҳайити нишонланаётган улуғ бир кунда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди.
 
Ўтган бир йилга яқин вақт давомида бу марказда улкан, кенг кўламли қурилиш амалга оширилди. 
 
Халқаро пресс-клубнинг бугунги пресс-тур форматидаги сессиясида Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази фаолиятининг асл моҳияти, бу ерда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилади.
Унда маълумот берилишича, марказ таркибида 40 мингдан зиёд нодир экспонатларга эга музей, 100 минггача нодир қўлёзма сақланиши кутилаётган кутубхона, қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, археологик топилмалар, осори-атиқаларни замонавий усулларда реставрация қилиш, тиклаш, нусха олиш ва кўпайтириш бўлими, илмий тадқиқот маркази, нашриёт, анжуманлар зали бўлади.
 
Пресс-тур давом этмоқда.
 

Инобат Аҳатова, ЎзА
Манба: http://www.uza.uz
2329 марта ўқилди

Янгиликлар

Top