Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонлик қори АҚШда хатми Қуръон ўтказиб бериш учун жўнаб кетди

Қадимдан юртимиздан етишиб чиққан диний уламолар ва қориларга хориж давлатларида катта ҳурмат билан қаралган. Айниқса, сўнгги йилларда диний-маърифий сохадаги ислоҳотлар сабаб юртимиздан юзлаб, минглаб қорилар етишиб чиқди ва чиқмоқда. 
Бир неча йилдан буён хориж давлатлари диний идораларидан келган таклифлар асосида қориларимиз чет мамлакатларида диний-маърифий тадбирларда иштирок этиб, таровеҳ намозларини адо этиб бермоқдалар.

Жорий йил Рамазон ойида ҳам қориларимиз АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатларда хатми Қуръонлар ўтказиб берадилар.
Жумладан, АҚШ даги Туркистон – Америка жамиятининг расмий таклифига биноан Тошкент шаҳридаги “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби, 2018 йилги Ўзбекистон Қуръон мусобақаси Ҳакамлар ҳайъати аъзоси Муҳаммадий қори Эргашев АҚШга жўнаб кетди. У ерда қоримизни жамият раиси Абдуллоҳ Хўжа жаноблари кутиб олди. Муҳаммадий қори Эргашев Нью Жерси штати Довер шаҳрида Рамазон ойи давомида мусулмонларга таровеҳ намозини адо этиб, диний – маърифий суҳбатлар ўтказиб бериши режалаштирилган. Сафар тафсилотлари ҳақида порталимиз орқали хабар бериб борамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

2203 марта ўқилди

Янгиликлар

Top