Ўзбекистон янгиликлари

Ўқитувчи – жамиятдаги энг обрўли касб эгаси бўлиши даркор

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ўқитувчи – жамиятдаги энг обрўли касб эгаси бўлиши даркор. Бунинг учун барча чоралар кўрилади. Зеро, жаҳондаги энг ривожланган давлатларда айнан шундай ёндошув туфайли улар жадал тараққий этган.

Устозларнинг изидан ва уларнинг ургатган билимларидан муваффақиятли фойдалана олсак, давлатимиз ривожига ва юртимизнинг барқарор гуллаб-яшнашига  ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Устозлар деганда маълум бир соханинг мукаммал эгаси, ҳакийқий билимдони назарда тутилади. Шу боис ҳам илм эгалари устозлар азалдан алоҳида эъзозланиб, ҳурмат қилинади.

Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида 1-октябр “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан билим юрти раҳбарияти ва фахрий устозлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбири билим юртининг талабалари томонидан байрамона шукуҳда 7 тилда билим юрти устозлари ва мураббийларига бағишланган байрам табриклари ва сахналаштирилган кўргазмали чиқишлар билан давом эттирилди.

Талаба-ёшлар ўзларининг чиқишларидан фойдаланиб, билим ва кўнликмаларини ўргатиб келаётган устозларига ўзларининг миннатдорчилик туйғуларини билдириб, кележакда ҳам уларга соғлик-саломатлик ва ўзларининг танглаган касблари йўлида чарчамай меҳнат қила беришларига тилак билдириб ўтдилар.

Сунг сўзга билим юртининг устозларидан педагогика фанларининг номзоди, профессор У.Алеуов, педагогика фанлари номзоди Т.Сапаров филология фанлари номзоди Қ.Мамбетов чиқиб, ўзларининг меҳнат фаолияти ва ижодий йўллари тўғрисида айтиб ўтдилар ва сўзларининг сўнгида илм йўлида йуқори чўққиларни забт этишлари ва вақти келиб халқига фойдаси тегадиган мутафаккир устозлар бўлиб этишиб чиқишларига дуолар қилдилар.

Ҳалқимизда Устоз отангдек улуғ деган яхши гап бор. Дарҳақиқат, ота инсоннинг дунёга келишига сабабчи бўлса, устоз унга қандай яшашни ўргатади. Шунинг учун ҳам ёшларга ҳар ҳил билим беришда устозларни эслаш ва иззат-икром билан муносабат этиш ҳар биримизнинг вазифамиздир.

Сўзимизнинг охирида барча устоз ва мураббийларини улуғ аййём билан табриклаб қоламиз.

 

Билим юрти маънавият ва маърифат

ишлари бўйича мудир ўринбосари. А.Ережепов

 

1969 марта ўқилди

Янгиликлар

Top