Ўзбекистон янгиликлари

Самарқанд шаҳрида янги масжид қад ростламоқда

Намозхонларга янада қулай шароитлар яратиш, уларни жума ва ийд намозлари чоғида ёғингарчилик ва қуёшнинг иссиқ тафтидан ҳимоялаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги “Хўжа абду Дарун” жоме масжидида янги масжид биноси қурилмоқда. Ҳашар, хайрия йўли билан бино бўлаётган масжид замонавий ва миллий меъморчилигимиз анъаналари уйғунлашган ҳолда қад ростлайди. Ҳозир масжиднинг асос қисмида ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, бу жойда бир вақтнинг ўзида юз кишига хизмат кўрсатадиган таҳоратхона, хизмат хоналари ҳамда кутубхона биносининг қурилиши якунланган. Ушбу бинода пардозлаш, жиҳозларни ўрантиш ишлари олиб борилаяпди. Яқин ойлар ичида таҳоратхона фойдаланишга топширилади. Кейинчалик таҳоратхонадаги ўринлар сонини янада кўпайтириш учун имконият мавжуд. Мамлакатмизда зиёрат туризмига катта эътибор қаратилаётганлиги муносабати билан “Хўжа абду Дарун” зиёратгоҳига ҳам кўплаб хорижлик меҳмонларнинг ташрифи кузатилмоқда. Шу боис бинодан аёллар учун ҳам алоҳида таҳоратхона ўрин олган.

Манба: http://sammuslim.uz

2242 марта ўқилди

Янгиликлар

Top