Ўзбекистон янгиликлари

ОНЛАЙН: Муфтий ҳазратлари пойтахтимизда қайта бунёд этилаётган масжидларга ташриф қилмоқдалар

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳрида қайта қурилаётган жоме масжидларга ташриф қилмоқдалар.

Ташриф давомида Муфтий ҳазратлари бунёдкорлик ишларини яқиндан кўриб, масжидларда мўмин-мусулмон халқимизга ҳар томонлама қулай ва шинам шароит қилиш борасида муҳим тавсияларни бермоқдалар ҳамда қурилиш ишларига моддий ва маънавий ёрдам бераётган барчанинг, хусусан, қурувчи-муҳандис ва ишчи-хизматчилар ҳақига дуои-хайрлар қилмоқдалар.

Жумладан, Шaйхонтоҳур туманидаги “Имом Ҳасан” жоме масжиди янги биноси пойдеворига тамал тоши қуйиш маросими бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги “Шайх Зиёвуддинхон” жоме масжидини қайтадан қуриш режаси муҳокама қилинди.

Тафсилотларни сайтимизда кузатиб боринг.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2251 марта ўқилди

Янгиликлар

Top