Ўзбекистон янгиликлари

Онлайн: Муфтий ҳазратлари “Зиё” жоме масжидининг янги биноси очилиш маросимида қатнашмоқда

Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “Зиё” масжидининг бунёд этилган янги биноси очилиш маросимида иштирок этмоқдалар.

Меҳмонлар ушбу жомега ташриф асносида намозхонларга қилинган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишмоқда, ҳудуд аҳлини янги жоме билан мубарокбод этиб, улар билан самимий суҳбатлашмоқда. Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган инсонлар ҳақига дуои-хайрлар қилинмоқда.

Очилиш маросимининг тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

2241 марта ўқилди

Янгиликлар

Top