Ўзбекистон янгиликлари

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Каттақўрғон шаҳридаги масжидларда олиб борилаётган ишлар билан танишди

Кеча, 23 декабр куни Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрдилар.

Ташриф ушбу шаҳарда жойлашган “Муҳаммад Нақиббек” жоме масжидидаги шарт-шароитлар билан танишишдан бошланди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, яқинда мазкур масжид таҳоратхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилган эди. Зайниддин домла Эшонқулов мазкур таҳоратхонадаги қулай шарт-шароитлар билан танишди.

Ташриф мазкур шаҳар ҳудудида жойлашган “Қориравот” жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириш билан давом этди. Ҳозирда мазкур масжид биносида пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят бош имом-хатиби ушбу қурилиш ишларига ҳамда бундай хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшаётган саховатпеша инсонлар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Шундан сўнг, Зайниддин домла Эшонқулов “Тегирмонбоши” жоме масжидида Пешин намозини адо этдилар. Намоз сўнгида мазкур масжиднинг шу даражага етиб келиши ва намозхонлар учун енгилликлар қилиш йўлида беминнат хизмат қилаётган саховатпеша инсонлар ҳаққига дуои хайрлар қилдилар.

Ташрифнинг иккинчи ярми мазкур шаҳар бош имом-хатиби фаолият олиб бораётган “Қори Муҳаммадрасул” жоме масжидини кўздан кечириш билан давом этди. Айтиш жоизки, ҳозирда ушбу масжид таҳоратхонасининг янги, замонавий биносида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур масжид ҳудудида фаолият олиб бораётган китоб дўкон билан танишдилар.

Ташриф сўнгида Каттақўрғон шаҳар бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Дўстмуродовга шаҳарда жойлашган масжидлар фаолиятини янада такомиллаштириш, қулай шарт-шароитларни тақдим этиш бўйича керакли тавсиялар берди ҳамда бу йўлда имом-хатибларимизга, саховатпеша инсонларга ва барча масжид ходимларига Аллоҳ таолодан куч-қувват сўраб дуолар қилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

1406 марта ўқилди

Янгиликлар

Top