Ўзбекистон янгиликлари

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалар ўртасида хатоба фанидан “Энг намунали хутба” бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалар ўртасида хатоба фанидан “Энг намунали хутба” бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Тадбирни Диний фанлар кафедраси мудири С.Примов очиб бериб, иштирокчиларга омад ва муваффақият тилади ҳамда талабалар хатоба илмларини пухта ўзлаштириши нақадар муҳим эканини таъкидлади.

Хатиб ваъз услубларини янада мукаммалроқ қилиб замон билан тенгма-тенг одимлаши лозим. Хатиб маълумотни халққа етказиши ваъзнинг битта мавзуси бўлиши билан бирга, ваъз ушбу мавзуга хизмат қилиши керак. Жума хутбаси тезисида эшитувчиларнинг ижтимоий ҳолати ва аҳволини эътиборга олиб, битта мавзуни танлаш, мавзуга доир ҳадис ва фақиҳларнинг сўзлари, шеърлардан, ривоятлардан далиллар келтириши зарур.

Хатоба – исломда, асосан яхшилик ва эзгуликка чақирувчидир. Исломдаги илк воизлардан бири Ҳасан Басрий раҳматуллоҳ алайҳ бўлган. Тажовузкорликка чақириб, ёмонликни ташвиқот қилиш ваъз ҳисобланмайди.

Демак, “Хатоба” фанининг мақсади инсонларга дунё ва охират саодатларига етишиш йўлларига далолат қилишликдир.

Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, хатиблик дейилганда фақат маълум бир кишилар, масжид имом-хатиблари тушунилмаслиги керак. Балки ҳар бир мўмин мусулмон зиммасида ўз атрофидагиларга, ёр-дўст, маҳалла кўйга эътиборли бўлишидир. Лоақал, ўз оиласига бўлса-да панд-насиҳатда бўлиши керак.

Мусобақа юртимизда урф бўлган ва таниқли имомларимиз ўқийдиган хутбалар асосида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзлари ёдлаган хутбаларни устозлар эътиборига ҳавола этдилар.

Мусобақада барча курс талабаларидан 18 нафар иштирокчи қатнашиб, улар ийд, жума ва никоҳ хутбаларини ўқидилар.

Талабаларнинг чиқишларини қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди:

Диний фанлар кафедраси ўқитувчиси С.Рустамов – ҳакамлар ҳайъати раиси;

Диний фанлар кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев – ҳайъат аъзоси;

Таҳфизул-Қуръон кафедраси ўқитувчиси Ж.Неъматов – ҳайъат аъзоси.

Мусобақа натижаларига кўра:

2-курс талабаси Сайдалиев Муҳаммад Ҳожи Мирзо 96 балл билан биринчи ўринни,

4-курс талабаси Муҳибуллаев Саидмуҳаммад 94 балл билан иккинчи ўринни,

2-курс талабаси Нуриддинов Йўлдош 93 балл билан учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа сўнгида институт ректори У.Ғафуров ташкил этилган мусобақа борасидаги ўзининг фикрларини билдириб, келгусида ташкил қилинажак мусобақалар бундан-да кўтаринки кайфиятда ўтишини тилаб қолди.

Барча иштирокчилар институт раҳбариятининг эсдалик совғалар билан, ғолиблар эса мукофот билан тақдирландилар.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, ҳар бир имом тўғри ва чиройли хутба ўқиши билан зиммасидаги вазифаларни адо этар экан дунёси ҳам, охирати ҳам обод бўлади. Мазкур сифатга эга бўлган инсонлардан ташкил топган жамият обод бўлиб боради.

 

Ф.ҲАМИДОВ,

Диний фанлар кафедраси ўқитувчиси

 

6283 марта ўқилди

Янгиликлар

Top