Бугун, 11 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Андижон вилояти Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жоме масжидига ташриф қилиб, намозхонлар билан биргаликда жума намозини адо этадилар.
Муфтий ҳазратлари жума намозидан аввал ўзларининг гўзал панду насиҳатлари ила кишиларни дину диёнат, имон-эътиқод, сабру тоқат, шукроналик, олийжаноблик ва самимийлик каби фазилатларга даъват этадилар.
Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган энг сўнгги янгиликлар ила мўмин-мусулмонларимизни хушнуд этадилар.
Жума тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar