Ўзбекистон янгиликлари

Баҳсу мунозараларга бой суҳбат бўлди

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз".

Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири – бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир.

Ушбу оятнинг амалдаги ифодаси ўлароқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Қарши шаҳридаги “Наво” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг намозхонларга амри маъруф қилиб бердилар. Маърузада сўнгги йиллардаги ислоҳотлар, шукр қилишнинг шартлари ва одоблари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Муҳтарам Ҳомиджон домланинг мўмин-мусулмонларга қилган маърузалари савол-жавобларга уланиб кетди. Намозхонлар ўзлари қизиқтирган турли саволларга тўлақонли жавоблар олишди.

Маърузадан сўнг Аллоҳдан халқимиз мусулмонлари ҳақига, озод ва обод юртимизнинг янада тараққий этишини сўраб дуо қилдилар.

1317 марта ўқилди

Янгиликлар

Top