Ўзбекистон янгиликлари

Онлайн: Буюк аждодимиз Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари тақдимоти ўтказилмоқда

Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Буюк аждодимиз Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари тақдимот маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Академия профессор-ўқитувчилари, олим ва тадқиқотчилар, талабалар, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.

Маълумот учун, етук мусулмон ҳуқуқшуноси Муҳаммад ибн Маҳмуд ҳазратлари Уструшаний Уструшана – ҳозирги Жиззахдан етишиб чиққан буюк алломаларимиздан бири. Унинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” (Бола ҳуқуқлари кодекси) асари ўзбек тилига илк марта таржима қилинди. Уструшаний бола ҳуқуқларига оид 1289 та фатвони 45 та муҳим масалага бўлган ҳолда таҳлил қилган.

Ушбу китоб Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан нашр этилган.

Тадбир тафсилотини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal |

1215 марта ўқилди

Янгиликлар

Top