Ўзбекистон янгиликлари

“Саид ибн Ваққос” масжиди пойдеворига илк ғишт қўйилди

Тошкент вилояти мўмин-мусулмонлари, аниқроғи, Нурафшон шаҳридаги “Саид ибн Ваққос” масжиди намозхонлари бугун ҳар қачонгидан ҳам хурсанд. Сабаби, бугун ушбу масжиднинг илк ғиштини қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Нурафшон шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар, нуроний отахонлар, саховатпеша ҳомийлар, маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Эски масжид биноси қурилганига ўттиз йилдан ошган, бу жомеда бор-йўғи 200 киши ибодат қилиши мумкин эди. Яна бир жиҳат. Эски масжид темир йўлга яқин жойлашган, поездлар ўтиб-қайтавериши оқибатида масжид деворларига дарз кетган эди. Таҳоратхона ҳам талабга жавоб бермай қолган эди.

Шуни инобатга олиб, мутасаддилар билан маслаҳатлашиб, ҳокимият кўмагида янги жоме учун бошқа жойдан 1 гектар ер майдони ажратилди. Айни пайтда шу жойда 900 ўринли янги жоме қад ростлаяпти. Шунга мос тарзда таҳоратхона ҳам барпо этиляпти.

Аллоҳ таоло тез орада янги жоменинг очилишини насиб айласин. Масжид қурилишига ҳисса қўшаётган барча азизларимизни улуғ мукофотлар билан сийласин.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

1138 марта ўқилди

Янгиликлар

Top