Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Гамик Закиевни Қизил Юлдуз ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ расман бундан 72 йил бурун чиққан эди.
Унга ўша мукофотни топшириш тантанаси Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Баҳодир Тошматов ва Россия федерациясининг мамлакатимиздаги элчихонасининг ҳарбий атташеси Сергей Чернышев иштирокида Бухорода бўлиб ўтди.
211-ўқчи дивизияси командири кичик лейтенант Закиев 1944 йилнинг 7 ноябрида Чехословакияни озод қилишда кўрсатган жасорати учун тақдирланган эди. 92 ёшга тўлган уруш ветерани бугунги кунда кўплаб фарзандлари ва набиралари ардоғида умргузаронлик қилмоқда.