Ўзбекистон янгиликлари

“Қорақалпоғистон” телеканали орқали таниқли уламолар халқимизга маърифат улашди

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари қаторида телевидениенинг тутган ўрни ва аҳамияти жуда катта. Унинг пайдо бўлганига ярим асрдан ўтган бўлса ҳам, кенг қамровлилиги ва аудиторияси билан ҳам аҳамиятлидир. Телевидение ҳар бир хонадонга кириб борган, десак муболаға бўлмайди.

Қорақалпоғистонда ҳам кўплаб диний-маърифий мазмундаги кўрсатувлар тасвирга олиниб, эфирга узатилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Нукус Муҳаммад ибн Аҳмал ал-Беруний ўрта махсус билим юрти билан бирга бир неча йиллардан буён “Донолар ҳикматларидан” ¬“Фазилат”, “Одоблар хазинаси” номли кўрсатувлар мударрислар ва талабалар томонидан тайёрланиб, “Қорақалпоғистон” телеканалидан эфирга узатиб келинмоқда.

Ушбу кўрсатувнинг галдаги сони Қорақалпоғистонга ташриф буюрган юртимизнинг таниқли уламоларидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири Алижон қори Хайдаров ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Аброр домла Мухтор Алий “Одоблар хазинаси” кўрсатувида меҳмон бўлиб халқимизга маърифат улашди.

***

Бугун, 15 сентябрь ташрифнинг иккинчи куни Президенти Администрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, мадраса фаолияти, ўқиш учун шарт-шароит ва талабалар ҳаёти билан яқиндан танишди.

Шунингдек, билим юрти устоз ва талабалари билан ўтказилган маърифий учрашувда юртимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган диний-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1212 марта ўқилди

Янгиликлар

Top