Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига олий даражадаи ташрифи давомида буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий дўстлиги ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм суратга олиш таклифи икки давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланди.
Мазкур кинолойиҳани амалга ошириш мақсадида 12 сентябрь куни Тожикистон киноижодкорларидан иборат делегациянинг Самарқандга ташрифи амалга оширилди.
Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф давомида Самарқанд давлат университетида тарихчи олимлар, киноижодкорлар ва навоийшунос олимлардан иборат профессор-ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда фильмни тасвирга олишда шоирлар ҳаётида муҳим ўрин тутган маълум локацийларни эътиборга олиш таклифи билдирилди. Шундан сўнг меҳмонлар фильм суратга олиш учун маъқул локацияларни ўрганиб чиқишди. Мазкур фильмни эфирга узатилиши Самарқандга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати