Ўзбекистон янгиликлари

98 ёшли Габдураҳим ота ва полковник Узоқвой Ахроев

Юртимизда ҳар йили 9 май куни хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Давлатимиз раҳбари бошчилигида жойларда турли тадбирлар ўтказилади. Мамлакатимиз бўйлаб дам олиш куни сифатида кенг нишонланади, айниқса улуғ ватан уришида ҳалок бўлганлар ҳақига дуолар қилинади.

Бугун табаррук ёшга етган уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, Давлатимиз томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Бу йил ҳам айни шу кунларда юртимизнинг қишлоқ ва шаҳарларида, ҳар бир оила ва хонадонда каттаю кичик – барча ватандошларимиз 9 - май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлашмоқда. Ушбу сана сабабидан қалбларда меҳр-мурувват, ҳурмат-эътибор, қадр-оқибат, хайр-саховат янада кучаяди. Чунки ёши кексаларнинг дуоларини олиш, урушнинг даҳшатли асоратларини уларнинг ўз оғизларидан эшитишнинг инсон қалбига таъсири кучли бўлади. Ана шундай улуғ ёшдаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчисидан икки нафари ва бир нафар фронт ортида хизмат қилган  кекса ота Яшнобод тумани “Пул емас ота” жоме масжиди ҳудудида истиқомат қилади:

Исҳоқов Габдураҳим  Муҳаммадгатович 1919 йил 10 феврал  куни туғилган (манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани Зангори кўча 2 тор кўча 3 уй). Ҳозирда салкам юз билан юзлашиб қолган отахон 1941 в 1945 йилларда  фронт ортида самарали меҳнат қилган.  

Полковник Ахроев Узоқвой Бақулович 1925 йил 10 феврал куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда 94 ёшни қаршиламоқда. 1942 йил Сталингарад, Украина, Полша, Гоҳмин ва Берлин каби шаҳарларнинг босқинчилардан озод этилишида жасорат кўрсатган. Сўнг Японияда жанг қилиб 1950 йили она юртига қайтади. Ўзбекистон темир йўллари институтини тамомлаган Узоқвой ота урушдан қайтгач, 40 йил мобайнида Авиационний заводда снобженист лавозимида ишлади.

Сапаров Тоғойвой ота 1925 йили Тошкент шаҳрида туғилган.  Ҳозирда Алимкент кўчаси 7 уйда истиқомат қилаётган бу отахон ҳам умрининг энг жўшқин даврларини урушда ўтказган, шу она Ватан учун борига шукр қилиб, йўғида сабр билан бугунги доруломон кунларда фарзанду набираларига насиҳатгўйдир.  Айни байрам кунларида “Пул емас ота” жоме масжиди имом хатиби Тоғаев Хайрулло (Авғон уруши қатнашчиси) ва ноиби Ўрозов Абдувоҳид бошчилигида жамоа аъзолари билан биргаликда мазкур улуғ ватан уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди. Отахонларга арзимас бўлсада, совғалар улашиб, насиҳатлар эшитиб, табаррук дуоларига мушарраф бўлишди.

 “Пул емас ота” жоме масжиди матбуот хизмати

7892 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top