Ўзбекистон янгиликлари

Қозоғистон бош муфтийси: Нуриддин домла Холиқназаров икки диний идора ўртасидаги олтин кўприкка айланади

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Науризбой ҳожи Тағанули муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Сиз муқаддас динимизнинг тарқалишига салмоқли ҳисса қўшдингиз. Раҳматли Усмонхон Алимовнинг хайрли ишларини давом эттириб, яхши ташаббусларни мунтазам тарзда амалга ошириб борасиз, деган умиддаман.
Аминманки, Сиз икки диний идора ўртасидаги олтин кўприкка айланасиз. Умид қиламанки, келгусида динимиз ривожига, икки мамлакат ўртасидаги диний алоқаларнинг мустаҳкамланишига биргаликда ҳисса қўшамиз, инша Аллоҳ.


Науризбой ҳожи Тағанули
Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий

209 марта ўқилди

Янгиликлар

Top