Ўзбекистон янгиликлари

Қирғизистон уламоларининг Бухоро зиёрати (Фотолавҳа)

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Замир домла Ракиев бошчилигидаги делегация Бухоро шаҳрига ташриф буюрди. Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов, вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Бухорий, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳайдар домла Йўлдошхўжаев, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири Жалолиддин домла Сабуров, шунингдек, имом-хатиблар мартабали меҳмонларни кутиб олиб, ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар даставвал Бухоро шаҳрида жойлашган тарихий обидалардан Масжиди Калон жоме масжиди, Пойи калон ансамбили ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг меҳмонлар 1127 йил қурилган Минораи калон ва 500 йиллик тарихга эга бўлган Мир Араб мадрасасини кўриб, Бухоронинг қадамий тарихи меҳмонларда ҳайрат ва ҳавас уйғотди. Шунингдек, Лаби Ҳовуз мажмуаси, Кўкалдош мадрасаси ва Нодир Девонбеги тахирий обидаларни зиёрат қилишди.

Кейин эса мартабали меҳмонларни мезбон мутассаддилар билан бирга Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишди. Муборак қадамжода Қуръон тиловат қилиниб, Ҳақ таолодан халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.

Мартабали меҳмонлар пешин намозини Бухоро шаҳридаги “Файзобод” жоме масжидида адо қилишди. Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар бунданда ривожланиши ва мустаҳкамланиши учун хайрли дуолар қилиниб, термир йўл вакзалига кузатиб қўйилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1979 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top