Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Чимбой тумани аҳолиси билан мулоқот ўтказдилар

Куни кеча, 22 февраль куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қорақалпоғистон диёрига сафарлари доирасида Чимбой туманидаги “Юсуф ота” ва “Хон” жоме масжидларида бўлиб, у ерга йиғилганларни юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиб, уларнинг диний соҳага доир таклиф-мурожаатлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Суҳбат давомида тумандаги экологик вазият ҳисобга олиниб, кўкаламзорлаштириш ишларида фаол бўлиш, бир туп кўчат экишнинг ажру-савоблари ҳақида ҳам сўз юритилди. Сўнгра йиғилганларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1420 марта ўқилди

Янгиликлар

Top