Ўзбекистон янгиликлари

Рамазон ойи киришини кузатиш ҳақида маълумот

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Таниқли уламолар
ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб боради
ва унинг натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашига киритади. Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

1858 марта ўқилди

Янгиликлар

Top