Ўзбекистон янгиликлари

Билим юртида хотира тадбири ўтказилди

Шу кунларда Нукус шаҳридаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ислом билим юртида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибрайым Юсупов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Төлепберген Қайыпбергеновнинг таваллуд топган кунлари муносабати билан тадбир ташкил этилди.


Унда Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи етакчи илмий ходимлари Абдусалим Идрисов, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогик институти түркий тиллар факультетининг филология илмлари бўйича философия доктори Қабыл Мәмбетов ҳамда билим юрти ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.


Тадбирда меҳмонлар И. Юсупов ва Т. Қайыпбергеновларнинг ижодининг қорақалпоқ адабиётида, шунингдек, Марказий Осиё ва шарқ халқлари адабиётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.


Шунингдек, тадбир давомида Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи хизмати, ундаги сақланётган экспонатлар, адабиётлар ва қадимий қўлёзмалар ҳақида презентация қилинди. Унда музейнинг етакчи илмий ходими А. Идрисов билим юрти талабаларини араб-форс ва қадимий туркий тилларида ёзилган айирим қўлёзмалар билан таништирди.


– Ота-боболаримиз биз ўйлагандан кўра билимли бўлишган. Улар араб, форс, туркий тилларида бемалол ижод қилган. Буни улар қолдирган қадимий қўлёзмалар ҳам тасдиқлайди. Ҳали бу бўйича ўрганилиши, тадқиқ қилиниши зарур бўлган ишлар кўп. Халқимиз орасида ҳам бирқанча ўрганилмаган қадимий китоблар, қўлёзмалар бор», – дейди музейнинг етакчи илмий ходими А. Идрисов.
Қизиқли ўтган тадбир давомида талабалар ўзлари қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1230 марта ўқилди

Янгиликлар

Top