Ўзбекистон янгиликлари

«Йил имоми — 2022» кўрик танловининг Фарғона вилояти босқичи ғолиби аниқланди

Шу йил, 15 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиблари ўртасидаги «Йил имоми – 2022» кўрик танловининг Фарғона вилояти босқичи Қўқон шаҳридаги «Авғонбоғ» масжидида бўлиб ўтди.

Иштирокчиларнинг чиқишларини ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар. Якуний натижаларга кўра;

1-ўрин Риштон тумани «Оқмозор» масжиди имом-хатиби Неъмадали Қурбонов;

2-ўрин Марғилон шаҳар «Имом Заҳириддин» масжиди имом-хатиби Ҳасанбой Олимназаров;

3-ўрин Олтириқ тумани «Хожа Абдуллоҳ ал-Ансорий» масжиди имом-хатиби Азизбек Мирзажоновга насиб этди.

1064 марта ўқилди

Янгиликлар

Top