Ўзбекистон янгиликлари

Таниқли, воиз имом-хатибларнинг ҳудудлар бўйлаб ташрифи давом этмоқда

Айни кунларда таниқли, воиз имом-хатибларнинг республикамиз бўйлаб ташкил этаётган давра суҳбатлари давом этмоқда. Ана шундай диний- маърифий суҳбат куни кеча 19 август куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида қайта барпо этилган "Исломобод" жоме масждида бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ва гуруҳ уламолар иштирок этди.
Муборак жума ибодати учун ташриф буюрган мўмин-мусулмонлар билан тўлиб-тошган жамоат сон-салмоғидан масжид файзга тўлди.
Ташриф буюрган барча жамоат Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг маънавий-маърифий ҳамда илмий суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, жума намозини адо этиб, хайрли дуолар қилдилар.
Бундай манфаатли суҳбатлар Зокиржон домла Шарипов иштирокида Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани "Тойлоқ ота" жоме масжидида, Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров эса Самарқанддаги "Қориробод" жомесида, Ҳасан домла Қодиров Бухоро туманидаги “Имом Бухорий” жоме масжидида, Шайхонтоҳур тумани "Баланд" жоме масжиди бош имом хатиби Эргашов Aъзамжон домла эса Косон тумани "Чоргумаз" жоме масжидида илмий-маърифий суҳбат қилиб, жума намозини адо этдилар.
Мазкур суҳбатларда умра ибодатини амалга оширган давлатимиз раҳбари ҳамда уларга ҳамроҳлик қилган Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва бир гуруҳ зиёлиларнинг сафарлари манфаатли бўлиши ҳамда юртимиз тинчлиги ва жамоат ҳақига дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

936 марта ўқилди

Янгиликлар

Top